Events

Маҳалла мутахассислари учун кўргазмали семинар ўтказилди

 Пахтачи маҳалласида хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассисларга кўргазмали семинар ташкил этилди. 
       Семинарда маҳаллалардаги ижтимоий маънавий муҳитни янада соғломлаштириш бўйича тушунчалар берилди. Шунингдек, келгусида  “Оилага кириш”, “Саломатлик мактаби”, “Бандликни таъминлаш ва тадбиркорлик”, “Жиноятчилик профилактикаси”, “Таълим ва тарбия” каби гуруҳлар тузилиши ва уларнинг ҳафта кунлари асосида маҳалла мутахассиси раҳбарлигида ишлаши кўргазмали тарзда намойиш этилди.
 

Image_tadbir: 

Ҳокимлик ходимлари пахта теримида

“Нуронийлар” жамғармаси туман бўлими, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, ҳожи ота ва ҳожи оналар, имом-хатибларининг Паст Дарғом аҳлини пахта йиғим-теримига чорловчи мурожаатида сўнг туман ҳокимлиги ходимлари “Кўнгиллилар” отрядини ташкил этиб, пахта хирмонига ўз хиссасини қўшиш учун далага йўл олди.

Image_tadbir: 

Паст дарғомда фермерлар пахта режасини бажара бошлади

        Навбаҳор ММТП ҳудудида жойлашган “Дўстмурод чорва моллари” фермер ҳўжалги туманда биринчилардан бўлиб давлатга пахта топшириш режасини бажарди.

Image_tadbir: 

Паст Дарғом туман ҳокимлиги ходимлари пахта-йиғим теримида иштирок этиш ташаббуси билан чиқди

Туман ҳокимлиги бошланғич касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан туман нуронийлар, маҳалла жамғармалари,  имом-хатиблари ҳамда бир гуруҳ ҳожи ота ва ҳожи оналарнинг пастдарғомликларга мурожаатидан руҳланиб, пахта – 2019 мавсумига ўз ҳиссаларини қўшиш мақсадида йиғилиш ўтказди. 

2015-2019 © GOVERNMENT OF PASTDARGOM DISTRICT. Maked by: SAKTRM