ПАСТДАРҒОМЛИК ИБРАТЛИ ОИЛА ВИЛОЯТДА БИРИНЧИ

Бугун Самарқанд тумани Конигул маҳалласида “Ибратли оила” Республика кўрик танловининг Самарқанд вилоят босқичи бўлиб ўтди. Вилоятимизнинг  16 та туман- шаҳарларидан  ташриф буюрган  оилалар танловнинг  Низомида белгиланган шартлари  бўйича сараланди. “Ибратли оила” кўрик танловининг Пастдарғом туман босқичида ғолиб бўлган “Гумбаз” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ҳусниддин Норматовлар оиласи танловнинг вилоят босқичида фахрли  1-ўринни қўлга киритди. 

 


Танлов кўтаринки руҳда, концерт дастури асосида ташкил этилиб, номинациялар бўйича ғолиб бўлган оилаларга қимматбаҳо совғалар топширилди.  Фахрли 1-ўринни эгаллаган Пастдарғомлик оила  тадбиркорлик билан шуғулланиб, маҳалладаги кўпгина ёрдамга муҳтож бўлган оилаларга мурувват кўрсатган.

Ушбу оила “Обод Тутзор Нурли Воҳаси” фермер хўжалиги, “Темур” масулияти чекланган жамияти, “Шоди бобо” ёқилғи қуйиш шаҳобчаси, блок ишлиб чиқариш цехини ишга тушириб, тумандаги 115 нафар фуқарони доимий иш билан таъминланишида, “Янги деҳқон” қишлоқ халқига эскирган симёғочлар ўрнига 1,5 километр узунликдаги масофага сим тортиб 22 дона янги бетон симёғочлар ўрнатиб, маҳалладошлар хонадонини нурафшон этишга ўз ҳиссасини қўшган. Шунингдек, маҳаллада жойлашган 27-сонли мактабгача таълим муассасасига, “Баттол” қишлоғида жойлашган “Ўзбегим” хонадон боғчасига, “Қовон” қишлоғида жойлашган хонадон боғчасига ўз томорқасида етиштирган мева ва сабзавотлардан болажонлар учун ўз ҳомийлик ёрдамини кўрсатиб келмоқда

2015-2024 © GOVERNMENT OF PASTDARGOM DISTRICT. Maked by: SAKTRM