Пастдарғом туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

Пастдарғом туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

НИЗОМ

  1. Умумий қоидалар
  1. Ушбу Низом "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 дскабрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-2691-сон қарорига мувофиқ Пастдарғом тумани ҳокимлиги қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўлимининг (кейинги ўринларда бўлим деб аталади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
  2. Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларига, халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
  3. Бўлим қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари юзасидан ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлайди, уларни амалга ошириш юзасидан амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва ижросини мунтазам равишда текширади.
  4. Бўлим ўз фаолиятини ҳоким ва тегишли ўринбосарнинг раҳбарлигида амалга оширади.
  5. Бўлим ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда Вазирлар Маҳкамаси, туман ҳокимлиги бошқарув аппарати, шаҳар ва туман ҳокимликлари, шунингдек давлатнинг бошқа органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
  1. Бўлимнинг вазифалари ва функциялари
  1. Қуйидагилар бўлимнинг вазифалари ҳисобланади:

Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўлими ишини мувофиқлаштиради, унга раҳбарлик қилади, амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ва уларни жойларда назоратини, туман қишлоқ хўжалик корхоналари, ташкилотлари ишини ташкил этади ва раҳбарлик қилади; ҳукумат қарорлари билан белгиланган йўналишлар асосида қишлоқ иа сув хўжалиги тизимида иқтисодий ислоҳотларии чуқурлаштириш масалаларини мувофиқлаштириб боради;

Ўзбскистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойишлари, туман ҳокимининг мазкур соҳага оид қарор, фармойиш, кўрсатма ва топшириқлари бажарилишининг назорати ва ижросипи таъминлайди;

қишлоқ хўжалигида муҳим материал ва табиий ресурслар экин майдонлари, суғориш суви ва ичимлик суви, ёқилғи-энергетика, минерал хом ашё ва бошқа ресурслардаи тежамли, самарали фойдаланишни таъминлаш, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналар ишларини мувофиқлаштирилиб борилишида ҳоким ўриибосарига кўмак бериб боради;

қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари, муаммолари ва камчиликлари бўйича олиб борилаётган ишларни таҳлил қилади, ҳоким ва унипг ўринбосарига ахборог бериб боради;

туман ҳокими йиғилишлари, ҳоким соати ва бошқа йиғилишларга долзарб вазифалар, муаммолар бўйича масалалар киритади ва уни ижросини таъминлайди. Деҳқончилик, чорвачилик, қишлоқ хўжалик техиикалари, сув хўжалиги, кимёлаштириш, уруғчилик, наслчилик, паррандачилик, баликчилик, илмий ишлаб чиқариш, ер ресурслари, ўрмон хўжалиги ва бошқа соҳаларни ривожлантириш истиқболларини ушбу соҳа раҳбарлари билан биргаликда бслгшлайди;

бўлим ходимлари фаолиятига раҳбарлик қилади, ҳокимлик ҳужжатларини сифатли ва ўз муддатларида тайёрланишини таъминлайди;

қишлоқ хўжалик соҳасида кадрларини танлаш, жой-жойига қўйиш, ўқувипи ташкил қилиш, малакасини ошириш, уларни мукофоглаш масалалари бўйича таклифлар киритади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг хат, ариза ва шикоятлари ҳамда таклифлари билан ишлайди ва бажарилишини таъминлайди;

ҳокимликнинг бошқа ташкилий ишларида амалий ёрдам кўрсатади, бўлим ходимлари учун шарт-шароитлар яратилишини таъминлашга кўмаклашади;

халқ денутатлари Кенгаши ва ҳокимликнинг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни белгиланган тартибда хабардор қилишни ташкил эгади;

  1. бўлим қонун ҳужжагларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради. Бўлимнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
  1. Бўлим ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларпи ҳудудий бошқарув органлари, шаҳар ва туман ҳокимликлари,бошқа ташкилоглардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

зарурат бўлганда, ҳокимлиқца кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни тайёрлаш учун ҳудудий бошқарув органлари, шаҳар ва туман ҳокимликлари раҳбарлари ва ходимларини таклиф этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳлари ташкил этиш;

ҳудудий бошқарув органлари, шаҳар ва туман ҳокимликлари, бошқа ташкилотлардан улар томонидан киритилган ҳокимнинг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини пухта қайта ишлашни белгилапган тартибда талаб қилиш;

қишлоқ ва сув хўжалиги масалаларини ҳудудий бошқарув органлари, шаҳар ва туман ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари иштирокида кўриб чиқилиши ва муҳокама қилинишини ташкил этиш;

ҳудудий бошқарув органлари, шаҳар ва туман ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда бўлимга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

ҳудудий бошқарув органлари, шаҳар ва туман ҳокимликлари, бошқа ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг, тегишли рипбосар топшириқларининг бажарилиши юзасидан ишларни белгиланган тартибда ўрганиш.

  1. Бўлим:

ўзига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлиси налаталари, Прсзидснт Девони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва тоншириқларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари ҳар томонлама ва ўз вақгида тайёрланиши;

қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасини тизимли мониторинги олиб борилиши, ҳокимнинг кўриб чиқиши ва қарор қабул қилишини талаб этувчи муаммоли масалаларнипг келиб чиқиши сабаблари ўз вақтида аниқланиши ва таклифлар тайёрланиши; ҳудудий бошқарув органлари томоиидан туман ҳокимлигига киритиладиган таклифлар ва ҳужжаглар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишииинг ташкил этилиши, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий таҳлил қилипиши, шунингдек асосланган хулосалар тайёрланиши;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонли қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши;

 Ўзбекистон Республикаси қонунлари,  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор, фармойиш ва топшириқлари, шунингдек ҳоким ва унинг ўринбосарлари топшириқларининг ҳудудий бошқарув органлари томонидан бажарилиши ҳолатинингўз вақгида ўрганилипш учун жавоб беради.

Бўлим мудири ва ходимлари ўз вазифалари ва функциялари бажарилмагаилиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун қоиун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.

  1. Бўлимнинг тузилмаси
  1. Бўлим тузилмасига бўлим мудири, бош ва 1-тоифали мутахассислар киради.

Бўлимнинг тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-2691-соп қарори билан белгиланган.

  1. Бўлим мудири, бош мутахассис ва 1-тоифали мутахассис ўз фаолиятида ҳокимнинг тегишли ўринбосарига бўйсунади.
  2. Бўлим мудири ва мутахассислари ҳокимнинг тегишли ўринбосари тақл,импомаси бўйича ҳоким фармойиши билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
  3. Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўлими тўғрисидаги Низом ва бўлимнинг функционал вазифалари ҳоким томонидан тасдиқланади.
  1. Бўлим фаолиятини ташкил этиш

Бўлим ишлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тў1рисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси налаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентииии ҳужжатлари ва гопшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор, фармойиш ва топшириқларига, ҳоким ва унинг тегишли ўринбосарининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек бўлим мудири, бош ва 1-тоифали мутахассисларнинг иш режалари асосида ташкил этилади.

  1. Бўлим:

ўзига юклангаи вазифалар ва функцияларни бажариш бўйича ҳоким ўринбосари ишларини ташкил қилади;

фермср хўжаликларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилади, қишлоқ хўжалиги соҳасида, жамиятда ва давлат қурилиши вазифаларини ҳал этишда уларнииг ролини ошириш ишларининг ҳолатини мунтазам ўрганади ва баҳолайди;

қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришни, фсрмерлик ҳаракатини ривожлантириш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштиришни, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини таркибий ўзгартиришни таъминлайди;

деҳқончилик ва агротехнологияларнинг илғор  усуллариии жорий этиш чора-тадбирларини кўради, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига бозор тамойиллари ва механизмлари асосида хизмат кўрсатувчи тармоқлар, бўгинлар ва тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;

сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолининг бозор тамойиллари ва механизмларини жорий этиш, сув хўжалиги объекгларидан фойдаланиш ишларининг ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирларининг бажарилишини мувофиқлаштиради;

қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги ва ўрмон хўжалигини ривожлантириш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ишларини ташкил этади, ушбу соҳаларга ташқи ва маҳаллий инвестицияларни жалб эгиш чора-тадбирларини кўради;

чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликнинг озуқа базасиии мустаҳкамлаш, наслчилик ишларини ривожлантириш, ҳайвонларни сунъий уруглантирига хизматларини кенгайтириш, зооветеринария хизмати кўрсатиш тармогини ривожлантириш ишларини ташкил этади;

инакчиликнинг озуқа базасини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, юқори маҳсулдор гут ипак қуртини етиштириш, тирик пилла етиштиришни кўнайтириш чораларини кўради;

табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларнинг сақланишини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, табиатни муҳофаза қилиш фаолиятининг самарадорлигини ошириш ишларини ташкил қилади;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, дастлабки қайта ишлаш корхоналарини ташкил эгиш ва маҳсулогларни эксиорт қилиш, шуниигдек қишлоқда ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси объектларини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга оширади;

ҳокимликка киритилган таклифларнинг ҳамда бўлим юритиши соҳасига кирувчи масалалар бўйича халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳалари кўриб чиқилишини таъминлайди, уларнипг эксперт жиҳатдан ишлаб чиқилишини, қабул қилинган ҳужжатларнииг бажарилишини назорат қилади;

тизимли мониторинг ташкил этилишини ва тегишли тармоқлар ҳамда соҳаларда иқгисодий ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлиги тўғрисидаги маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини, тармоқларни ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари амалга оишрилишини таъминлайди;

соҳага оид ҳоким ёки унинг ўринбосари томонидан ўтказиладиган мажлислар, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишлари ва турли комиссиялар мажлислари материаллари тайёрланишини ва уларда қабул қилинган қарорлар расмийлаштирилишини таъминлайди.

Бўлим қонун ҳужжатларига ва ҳоким томонидан тасдиқланадиган фуикционал вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

  1. Бўлим мудири:

таркибий бўлинмага бевосита раҳбарлик қилади, ўз мутахассисларининг ишларини ташкил қилади ҳамда бўлимга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши юзасидан шахсан жавоб беради;

киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат нрипципларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг экснерт жиҳатидан ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрлангап ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилипгапдан кейии уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

тасдиқланган тузилмага ва штатлар рўйхатига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, мутахассисларнинг касбий даражасини ва иш
малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга жазо чоралари кўриш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ва киритади;

вазифалар тақсимотини, шунингдек бўлимнинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлашга киритади, мутахассисларнинг иш режалариии тасдиқлайди;

ҳоким ёки унинг ўринбосари ўтказадиган йиғилишларда, шу жумладанўтказиладиган йиғилишларда ва комиссиялар мажлисларида, шунингдек бўлимнииг иш юригиш соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладигап бошқа йиғилишларда қатнашади;

иш юритишни белгилангап тартибда олиб боришни таъминлайди, чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.

  1. Бўлим мудири вақтинчалик бўлмаган тақдирда уиииг вазифасини бош мутахассис бажаради.

Бўлимнинг бош ва 1-тоифали мутахассислари ўз фаолиятини белгиланган тартибда тасдиқланадиган функционал вазифаларига мувофиқ амалга оширади.

 

2015-2024 © GOVERNMENT OF PASTDARGOM DISTRICT. Maked by: SAKTRM