Шавкат Мирзиёев олий таълим муассасаларида таълим олиш имкониятларини кенгайтиришга оид қарорни имзолади.
Ҳужжатга мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилидан барча олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шакли ҳамда магистратура босқичида тўлов-контракт тўлов асосида таҳсил олиш учун кредит ажратишнинг янги тизими йўлга қўйилади.
Унга кўра:
➖ тижорат банклари Марказий банкнинг асосий ставкаси (14%)да таълим кредити ажратади. Ресурс Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилади.
➖ талаба кредитни ўқишни расман тамомлагач, еттинчи ойдан бошлаб етти йил давомида қайтаради.
➖ кредитни расмийлаштиришда талабанинг доимий даромад манбаига эга оила аъзолари биргаликдаги қарз олувчи сифатида қатнашишишга рухсат берилади.
➖ “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилалар фарзандларидан кредит учун гаров ва кафиллик талаб қилинмайди.
➖ таълим кредитлари бўйича тижорат банкларини молиявий ресурслар билан таъминлаш учун Молия вазирлиги ҳузурида Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси тузилади (юридик шахс бўлмайди). Жамғармага 2021 йилда камида 1 трлн сўм, кейинги йиллардан ҳақиқий талабдан келиб чиқиб маблағ ажратилади.
➖ жамғарма тижорат банкларига Марказий банк асосий ставкасидан 4% бандга паст бўлган ставкада ресурслар ажратади. Асосий ставка пасайса, кредит ва ресурс ставкаси ҳам пасаяди, агар ошса, ўзгаришсиз қолади.