Events

5 та муҳим ташаббус- ёшлар учун янада кенг имкониятлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан фойдаланишда кўникмаларини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида

Image_tadbir: 

БУГУННИНГ ДОЛЗАРБ МАВЗУСИ

         Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Парламенти - Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида таъкидлаганларидек, “Фақат маърифат инсонни камолга, жамиятни тараққиётга етаклайди”. Давлатимиз раҳбари топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида туман Давлат солиқ инспекциясида 4-апрел куни туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари, туман бош имоми, туман ИИБ масъул ходими, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари, ДХХ масъул ходими иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбати аҳоли орасида маънавий-маърифий ишларни ташкил қилиш ҳамда давлатимиз раҳбарининг шу каби фикр ва топшириқлари ижросига қаратилган бўлиб, ўзаро ҳамкорликдаги ишлар самарадорлигини ошириш марказий масала бўлди.

Image_tadbir: 

ШИФОКОРНИНГ ЎЗИ БЕМОР БЎЛМАСИН!

         Бугун халқ орасида юрувчи, фуқаролар дардига дармон бўладиган давлат ташкилотлари ходимлари ҳамда ҳожи ота ва ҳожи оналарни маънавий-маърифий томондан қўллаб-қувватлаш, уларни билим савиясини янада оширишга алоҳида эътибор берилмоқда. Зеро улар бугун фуқароларга амалга оширилаётган ислоҳотларни еткизувчи, тушунтирувчи ўзига хос кўприк вазифасини бажаради. Шунинг учун, аввало, ушбу ташкилот ходимларининг тўғри йўналиш олиши давлатимиз ва жамиятимиздаги тинчлик ва барқарор ривожланиш гаровидир.

Image_tadbir: 

Битта китоб олиб беринг фарзандингизга минг бир хазина бўлиб қайтади cизга

   Жорий йилнинг 1 апрел куни тумандаги 82-умумтаълим мактабида "Битта китоб олиб беринг фарзандингизга минг бир хазина бўлиб қайтади Сизга" шиори остида тадбир ташкил этилди.

 

Image_tadbir: 

Маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда

             Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3160-сонли “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги Қарори, 2018 йил 27 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Парламенти – Олий Мажлисга Мурожаатномаси ҳамда Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 11 январ куни Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан туманда таълим муассасалари, маҳаллалар, корхона ва ташкилотларда мунтазам равишда ҳафтанинг ҳар пайшанба куни маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

 

Image_tadbir: 
2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM