Events

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилди

2018 йилнинг 6 декбрь куни Пастдарғом туманида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокими ва ўринбосарлари, туман прокурори, туман ИИБ бошлиғи, туман ДСИ бошлиғи ҳамда барча давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, шу жумладан ёшлар иштирок этдилар.

 

Image_tadbir: 

ENG SARALARI TANLANADI

 Эртага 30 август куни соат 8.00да "Жума Ёшлар боғи"да тадбиркор, фермер ва ҳунармандларнинг анъанавий "Ташаббус - 2018" кўрик-танлови туман босқичи ўтказилади.
      Президент соврини учун ташкил этилаётган мазкур танловда иштирокчиларнинг маҳсулотлари кўргазмаси намойиши, қўшимча номинациялар ҳам белгиланган. Ушбу танловни юқори савияда, низом талабларига риоя қилган ҳолда ўтказиш, ғолибларни муносиб рағбатлантириш юзасидан ташкилий қўмитанинг қарори қабул қилинди.

Image_tadbir: 

ENG CHAQQONLAR TAQDIRLANDI

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб ўтказилган спорт ҳафталиги доирасида Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ташаббуси билан 1,5 километрга югуриш мусобақаси ўтказилди.

Image_tadbir: 

"YAGONASAN, MUQADDAS VATAN!" ko`rik-tanlovining tuman bosqichi

Туман 1-маданият ва аҳоли дам олиш марказида юртимиз истиқлолини тараннум этишга қаратилган энг яхши қўшиқ ва мусиқа асарлари учун анъанавий "Ягонасан, муқаддас Ватан!" республика кўрик-танловнинг туман босқичи ўтказилди. Танловни туман маданият бўлими бошлиғи Ф.Жовбўриев кириш сўзи билан очиб берди.

Image_tadbir: 
2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM