СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИ 150 та китоб совға қилди
Mon, 25/06/2018 - 19:45Кутубхона чин маънода мактабнинг "юраги" ҳисобланади. Шунинг учун ҳам бугунги кун талаби кутубхоналар фондини бойитишга, болаларнинг китоб мутолаасига бўлган эҳтиёжларини оширишга жиддий эътибор қаратилмоқда. Қайсики билим даргоҳида китобхонлар кўп экан, шу маскан муваффақиятлари кўзга ташланади.
Жамоамизда бу ишга эътибор қандай? "Китоб хайрия марафони"ни ўтказишдан мақсад ҳам нурхонамизни илм дурдоналари билан бойитиш бўлди. Ота-оналар, ўқувчилар иштирок этган бу тадбирдан китоб ярмаркаси, мусиқий лавҳалар, бадиий чиқишлар ўрин олганлиги иштирокчиларга хушкайфият бағишлади.