Янгиликлар

TUMAN KENGASHINING SESSIYASI

Халқ депутатлари туман Кенгашининг қирқ олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияни халқ депутатлари туман Кенгаши раиси ўринбосари М.Бекова бошқариб борди. Сессияга 17-Чандир сайлов округидан туман Кенгаши депутати Т.Шодмонов котиблик қилди.
Дастлаб кун тартибига киритилган туман прокурори Б.Ғаффоровнинг жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботи тингланди. 

«ШАКАРТЕПА»ДА оилавий боғча иш бошлади

Жорий йил 30 июлда Вазирлар Маҳкамасининг Оилавий мактабгача таълим муассасалари фаолиятига рухсатнома бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлашга доир қарори қарори қабул қилинди. Унда оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси фақат давлат-хусусий шерикчилик асосида қишлоқ жойларда ташкил этилиши белгилангани бу борадаги кўплаб мурожаатарга ечим бўлаётир. Туманда 3-7 ёшгача 30 минг нафар бола бор.

“ТАШАББУС–2018” КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ ПАСТДАРҒОМ ТУМАН БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

Жума шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Ташаббус–2018” кўрик-танлови ташкил этилди.

Тадбирда саксон нафардан ортиқ саноат соҳасида, маиший хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш йўналишида фаолият юритаётган тадбиркорлар, шунингдек, фермер ва ҳунармандлар ўзаро беллашди.

KICHIK SEX orzularga yo`l ochmoqda

Маҳалламизда тадбиркорлар кундан-кунга ортаётгани одамларимизнинг бу соҳага қизиқиши ортаётгани, рўзғори ободлиги, хонадони фаровонлигига сабаб бўлаётир, десак хато бўлмас.

Ҳозирда маҳалламизда аҳоли сони 3008 нафарни ташкил этади. Уларнинг ҳар бирининг кўнглида, эзгу ниятларида турмуши фаровонлигини яхшилаш, бу борада меҳнатга муҳаббат бисёр.

СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИ 150 та китоб совға қилди

Кутубхона чин маънода мактабнинг "юраги" ҳисобланади. Шунинг учун ҳам бугунги кун талаби кутубхоналар фондини бойитишга, болаларнинг китоб мутолаасига бўлган эҳтиёжларини оширишга жиддий эътибор қаратилмоқда. Қайсики билим даргоҳида китобхонлар кўп экан, шу маскан муваффақиятлари кўзга ташланади.

Жамоамизда бу ишга эътибор қандай? "Китоб хайрия марафони"ни ўтказишдан мақсад ҳам нурхонамизни илм дурдоналари билан бойитиш бўлди. Ота-оналар, ўқувчилар иштирок этган бу тадбирдан китоб ярмаркаси, мусиқий лавҳалар, бадиий чиқишлар ўрин олганлиги иштирокчиларга хушкайфият бағишлади.

“Китоб байрами” оммавий сайлга айланди

Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номли марказий истироҳат боғида бошланган “Китобхонлик маданиятини юксалтириш – буюк мақсадларимизга эришишнинг муҳим кафолатидир” шиори остидаги “Китоб байрами” кенг халқ оммаси иштирокида ўтказилмоқда.

Тадбирнинг очилиш маросимида Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Р.Қобилов бу йилги китоб байрами ҳар қачонгидан юксак савияда, уюшқоқлик билан ўтказилаётганини таъкидлади.

2015-2023 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM