Янгиликлар

Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари иштирокида навбатдаги 57-сессия ўтказилди.

        Пастдарғом туман ҳокимлиги катта мажлислар залида 2019 йил 3 апрель куни халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари иштирокида навбатдаги 57-сессия ўтказилди.

ШИФОКОРНИНГ ЎЗИ БЕМОР БЎЛМАСИН!

         Бугун халқ орасида юрувчи, фуқаролар дардига дармон бўладиган давлат ташкилотлари ходимлари ҳамда ҳожи ота ва ҳожи оналарни маънавий-маърифий томондан қўллаб-қувватлаш, уларни билим савиясини янада оширишга алоҳида эътибор берилмоқда. Зеро улар бугун фуқароларга амалга оширилаётган ислоҳотларни еткизувчи, тушунтирувчи ўзига хос кўприк вазифасини бажаради. Шунинг учун, аввало, ушбу ташкилот ходимларининг тўғри йўналиш олиши давлатимиз ва жамиятимиздаги тинчлик ва барқарор ривожланиш гаровидир.

Image_tadbir: 

Битта китоб олиб беринг фарзандингизга минг бир хазина бўлиб қайтади cизга

   Жорий йилнинг 1 апрел куни тумандаги 82-умумтаълим мактабида "Битта китоб олиб беринг фарзандингизга минг бир хазина бўлиб қайтади Сизга" шиори остида тадбир ташкил этилди.

 

Image_tadbir: 

МАСЖИД ИМОМЛАРИ ЎЗЛАРИ ЎҚИГАН МАКТАБЛАРИГА КИТОБЛАР СОВҒА ҚИЛИШДИ

           Туман бош имом хатиби бошчилигида масжид имомлари ўзлари ўқиган мактабларига кутубхонаси учун китоблар олиб бориб берди ва мактаб фаолияти билан танишди.

 

Маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда

             Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3160-сонли “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги Қарори, 2018 йил 27 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Парламенти – Олий Мажлисга Мурожаатномаси ҳамда Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 11 январ куни Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан туманда таълим муассасалари, маҳаллалар, корхона ва ташкилотларда мунтазам равишда ҳафтанинг ҳар пайшанба куни маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

 

Image_tadbir: 

Хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Ишмуратова раҳбарлигида йиғилиш бўлиб ўтди

           Пастдарғом туманида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш, олдини олиш бўйича Идоралараро ҳамкорликда амалга оширилган ишлар юзасидан 106 маҳалла фуқаролар йиғинларида Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислари билан 2019 йил 30 март куни Хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Ишмуратова раҳбарлигида йиғилиш бўлиб ўтди.

2015-2023 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM