Янгиликлар

Вилоят халқ таълими бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Усмонов Сайдиаҳмат Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди, деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати. Бунга қадар Сайдиаҳмат Усмонов Самарқанд вилоят Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази директори лавозимида ишлаган.

 

«Чандиробод» маҳалласида «ФАРОВОН» ҚВП янги биноси ишга туширилиши байрамга муносиб туҳфа бўлди

Пастдарғом тумани «Фаровон» қишлоқ врачлик пункти тўлиқ қайта қурилиб, ишга туширилиши Мустақиллигимизнинг 28 йиллик шодиёнасида муносиб туҳфа бўлди. Барча қўлайликларга эга бўлган замонавий жиҳозлар билан таъминланган ушбу соғлиқни сақлаш муассасасида  энг юқори талабларга мос эмлаш пункти, муолажа, лабаратория, тиббий асбоблар стериллаш пункти фаолият юритади.

Ошиқ ота маҳалласида 109-умумтаълим мактабининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Кеча, 30 август куни Ошиқ ота маҳалласида 109-умумтаълим мактабининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
“Жума қурувчи” МЧЖ томонидан 2 миллиард 50 миллион сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Жумладан, 120 ўринли қўшимча синфхоналар, 12х24 метрли спорт зали ва ювиниш хоналари қурилди ҳамда мактабнинг асосий биноси тўлиқ таъмирдан чиқарилди.Маросимда шу мактабда ишлаган нафақадаги ўқитувчилар, қишлоқ оқсоқоллари, туман ХТБ дан келган меҳмонлар, қурувчилар қатнашди.

МУСТАҚИЛЛИГИМИЗНИНГ 28 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТУМАН ХОТИН-ҚИЗЛАРИ ЎРТАСИДА ЮГУРИШ МАРАФОНИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун 31 август куни Пастдарғом туман Жума шаҳар Самарқанд кўчасида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон” шиори остида Пастдарғом туман Хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” маркази туман бўлими, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси? Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши билан ҳамкорликда ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг иккинчи ташаббуси ижросини таъминлаш мақсадида хотин-қизлар ўртасида югуриш марафони ўтказилди. 

ПАСТ ДАРҒОМ СУДЬЯЛАРИ БИРИНЧИ

Самарқанд вилояти судлари ходимлари ўртасида “Мустақиллик кубоги - 2019” футбол мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада жиноят ишлари бўйича Паст Дарғом туман суди жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, мусобақа кубогини қўлга киритди. Булунғур тумани суди жамоаси иккинчи, вилоят ва Оқдарё тумани судлари жамоалари учинчи ўринни эгаллашди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM