15-сонли мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Thu, 04/04/2019 - 12:022019 йил 3 апрель куни туманимизда 15-сонли мактабгача таълим муассасасини очилиш маросими бўлиб ўтди. "Чархин" МФЙда жойлашган ушбу 15-сонли МТМ 2018 йилда капиталь реконструкция қилиниб, тўлиқ жиҳозлар билан таъминланди. Очилиш маросимида туман ҳокими Ш.Худойбердиев, мутасадди ташкилот раҳбарлари, туманимиз нуронийлари ва тарбияланувчиларнинг ота-оналари иштирок этди.