Янгиликлар

ҲОКИМ ҚЎШЧИНОР МАҲАЛЛАСИДА

Бугун Қўшчинор маҳалласида туман ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. Қабулга келган мурожаатчилар ўзларини қийнаб келаётган муаммоларини айтишди. Унда йўл, уй-жой, газ баллон олиш, кадастр ва бошқа масалалар кўтарилди. Жами 41 та мурожаатнинг 8 таси жойида ҳал этилди. 4 таси асосли равишда рад этилди. Қолганларига тегишли мутассаддалар ечимини топиш топшириғи берилди.

ИҚТИДОРЛАР БИЗДА КЎП ...

Паст Дарғомда ҳайкалтарошлик, кулолчилик ва рассомлик бўйича иқтидорлар кўп. Ана шундай йигит-қизларни тарбиялашда Жума шаҳридаги Самарқанд ихтисослаштирилган санъат-мактаб интернати раҳбарияти ва устозларининг ҳиссалари катта. Кейинги пайтда даргоҳ ўқувчилари кўплаб республика ва халқаро танловларда ўзларининг қойилмақом санъат асарлари билан фахрли ўринларни эгаллаб келаяпти.Кеча янги ўқув йилининг бошланиши ва “Билимлар куни” муносабати билан санъат  мактабида тадбир бўлиб ўтди.

ПРОКУРОР ВА ЁШЛАР Учрашуви ташкил этилди

Ҳозиргина “Маданият уйи”да Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ташаббусибилан “Прокурор ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда етакчилар ва мактаб-иттифоқ сардорлари қатнашишди. Прокурор ёрдамчиси Зоҳид Расулов ёшлар билан мазмунли суҳбат ўтказди. Уларнинг турли мавзулардаги саволларига жавоб бериб, ҳамкорликда ҳар қандай муаммоларга ечим топишда прокуратура ходимлари тайёр эканлигини айтиб ўтди.

ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ЯНГИ МАКТАБЛАР

Мустақиллик шукуҳи ҳукм сураётган бир пайтда, “тўйга тўёна билан” деганларидек, янги ўқув йилида туманда бир қатор янги мактаблар фойдаланишга топширилди. Жумладан, тумандаги 27-умумтаълим мактаби ўқувчилари учун қўшимча бинонинг фойдаланишга топширилиши ушбу таълим маскани ўқувчилари таълим-тарбия олиши учун янада қулай имкониятлар яратиб берди. Туман ҳокими Ш.Худайбердиев ушбу ўқув даргоҳида бўлиб, ўқитувчи ва ўқувчилар жамоасини “Билимлар куни” билан табриклади.

ЎҚУВЧИЛАР "БИЛИМЛАР КУНИ"ДА "МУСТАҚИЛЛИК ДАРСЛАРИ" БИЛАН БОШЛАШДИ

Бугун янги – 2019-2020 ўқув йилининг бошланиши муносабати билан туман мактабларида “Билимлар куни” тадбири ўтказилди.Таълим муассасаларида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида “Мустақиллик дарслари” ташкил этилиб, 1-синфга қабул қилинган ўқувчиларга “Президент совғаси” тарқатилди.Ҳокимлик, корхона ва ташкилот раҳбарлари умумтаълим мактабларига ташриф буюриб, ўқувчиларга мактаб таълимининг инсон ҳаёти давомидаги ўрни, юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар хусусида гапириб беришди.

ЎҚИТУВЧИГА ИМТИЁЗЛИ АВТОКРЕДИТ БЕРИЛАДИ

Кредитлар 2 хил усулда ажратилар экан:

1.Имтиёзли автокрeдит шартларига мувофиқ, ўқитувчилар автомобиль нархининг 50 фоизи миқдорида тўлов қилиб, йиллик 5 фоиз ставкадаги крeдитни олиши мумкин.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM