Янгиликлар

ҲАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ПАСТДАРҒОМ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

26 декабрь куни ҳалк депутатлари пастдарғом туман кенгашининг эллик биринчи сессияси бўлиб утди. Туман ҳокимининг ўринбосарлари ,  корхона ва ташкилотлар раҳбарлари хам иштирок этган сессияни туман кенгашининг раиси   Б. Садуллаев бошқариб борди.

 

Пастдарғомда янги йил кайфияти!

Янги йил Пастдарғомда
ҳар йилгидан ўзгача ва кўтаринки руҳда нишонланади
Бунинг учун туман ҳокимлигидан томонидан барча чоралар кўрилмоқда. Хусусан, Жума шаҳри ҳамда Гўзалкент қўрғонидаги Ёшлар боғида (парк) Янги йил арчалари ўрнатилиб, байрамга мос тарзда безатилди. Жума шаҳридаги арчанинг баландлиги 13,5 метр (эни 6 метр), Гўзалкент қўрғонидаги арчанинг баландлиги эса 12 метр (эни 4 метр)ни ташкил қилади.
Ушбу иккита арчани ўрнатиш ва безаш ишлари учун туман бюжетидан қирқ уч миллион саккиз юз эллик саккиз минг сўм маблағ ажратилди.
Шунингдек, Жума шаҳридаги Ҳамид Олимжон, Султон Урдашев ҳамда Амир Темур кўчалари, Чархин-Каттақўрғон йўналишида жойлашган барча корхона, ташкилот ва муассасалар байрамона руҳда безатилмоқда.
Янги йил шукуҳини таъминлаш учун бу кўчаларда байрам қаҳрамонлари кўринишидаги 100 дан ортиқ 100 дан ортиқ конструкциялар ўрнатилди.
Турли концерт ва байрам дастурилар давомида ота-оналар ва болажонларга байрам кайфияти улашилади. Бундан ташқари, ота-она қаровисиз қолган болалар, шунингдек ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун Янги йил байрам тадбири ташкил этилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан совғалар берилади.

 

ORTIQCHA TO'LANGAN PENSIYA VA NAFAQALAR hisobdan chiqarildi

Мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига салмоқли ҳисса қўшган пенсионерларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватланишини янада кучайтириш, ҳар томонлама ғамхўрлик қилиш, фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизимини изчил такомиллаштириш борасида қатор фармон ва қарорлар ишлаб чиқилган.

2015-2023 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM