Янгиликлар

ҲАР БИР АЁЛНИНГ САЛОМАТЛИГИ - ҲУКУМАТИМИЗ ЭЪТИБОРИДА

2019 йил 19 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325 сонли "Хотин-қизларни қўллаб қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги" Фармони ҳамда "Ўзбекистон Республикаси ИИБ ЖИЭББ тасарруфидаги муассасаларида  жазо муддатини ўтаётган Хотин-қизлар ўртасида  олиб бориладиган маънавий-марифий, ахлоқий ва тарбиявий-профилактик ишларнинг комплекс тадбирлар" тўғрисида чора-тадбирларнинг иж

ҲАҚИҚИЙ ТАДБИРКОР БЎЛИШ СИРЛАРИ

Самарқанд вилоят Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази, Бандликка кўмаклашиш маркази, Савдо-саноат палатаси, Марказий банк бошқармаси, “Тадбиркор аёл” уюшмаси, туман ҳокимлиги Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда 2019 йил 18 сентябр куни Пастдарғом автомобил ва йўллар касб-ҳунар коллежида тадбиркор бўлиш истагини билдирган хотин-қизлар учун “БИЗНЕС-СТАРТ” мавзусида ўқув-семинари бўлиб ўтди. Семинарда 200 нафарга яқин маҳалла мутахассислари ва тадбиркор бўлиш истагини билдирган хотин-қизлар иштирок этишди. “Тадбиркорлик психологияси”, “Бизнес ҳақида тушунча”, “Тадбиркорлик билан шуғулланиш олдидаги қўрқув ва уни енгиш” каби мавзуларда маърузалар ўтилди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга тегишли мутахассислар жавоб беришди.

ФЕСТИВАЛЬ ТАШАББУСЛАРГА УНДАДИ

Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида Президентимиз илгари сурган 5 та муҳим ташаббус бугун табора кенг қулоч ёйиб юртимизнинг миллионлаб ёшларини бир мақсад йўлида бирлаштирмоқда. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Самарқанд вилоят кенгаши томонидан ҳам ушбу ташаббус ижросини таъминлаш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, интилишларини қўллаб-қувватлаш, уларда ён-атрофда рўй бераётган воқеаларга дахлдорлик туйғуларини  кучайтириш  ҳамда турли хил хуружларга нисбатан мафкуравий иммунитетни шакллантириш  борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

ТЎЙЛАРНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗИШГА ОИД ЯНГИ ҚОИДАЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қўшма қарори билан “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланди. 

Фанат Қаҳрамонов жаҳон чемпионатидаги иштирокини тўхтатди

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда. Саккизинчи кун баҳсларига келиб, Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир вакили турнирдаги иштирокини тўхтатди.Фанат Қаҳрамонов (-75 кг) чорак финал йўлланмаси учун бразилиялик Эберт Консесаога қарши кечган жангда 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

БОТУЛИЗМ КАСАЛЛИГИДАН ОГОҲ БЎЛИНГ!

Ботулизм касаллиги асосан, уй шароитида тайёрланган дудланган балиқ, гўшт, маринадланган бодринг, помидор, қалампир, қўзиқорин консервалари, бақлажон икраси каби маҳсулотларни истеъмол қилиш натижасида келиб чиқади. Мазкур маҳсулотларни ювиб, 30-50 дақиқа давомида қайнатиб ҳам касаллик қўзғатувчи бактериялардан тозалаб бўлмайди. Ушбу касалликнинг олдини олиш ва унга чалинмаслик учун колбаса, консерва маҳсулотларини тайёрлаш, масаллиқларни тузлаш, қуритиш жараёнида санитария-гигиена қоидаларига жиддий эътибор бериш керак.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM