Ихтисослашган боғча болажонларни бағрига олди
Fri, 01/03/2019 - 15:44Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг ташкил этилиши маълум маънода болаларни тарбия масканларига қамраш кўламини оширади. Ана шундай замонавий оилавий боғчалардан яна бири Самарқанд маҳалласида ишга тушди. Туман ҳокими Ш.Худойбердиев, хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Эшмуродова ҳамда МТБ мудираси М.Бековалар янги оилавий боғчада яратилган шарт-шароитлар билан танишишди. Ўз номи билан «Болалар академияси»да жажжи болакайларни ҳар томонлама мактабга тайёрлаш мақсад қилинган.