Янгиликлар

ЯНГИ ЗАВОДЛАР ИШГА ТУШАДИ

Махалий бюжетни қушимча манбалар ҳисобига ошириш учун туманда муайян ишлар амалга оширилмоқда. Мақсад туман ихтиёрида колдириладиган маблаг миқдори кўпайтириш ва ижтимойи соҳалар, халқ фаравонлигини ошириш кузланган янги объектларни бунёд этиш, янги иш ўринларини яратишдир.

ҲОКИМ ҲАҚИҚИЙ АҲВОЛНИ ЎРГАНДИ

Вилоят ҳокими видеоселектор йиғилишида муаммоларн билиш учун “паст”га тушиш керак, дея таъкидлаши замирида айни ҳақиқат мужассам. Туман ҳокими Ш.Худайбердиев, молия бўлими бошлиғи Б.Мамадалиев, туман МТМ бўлими мудираси М.Бекова билан биргаликда тумандаги 8, 24, 33, 45, 68, 55 - мактабгача таълим муассасаларида бўлиб, ҳақиқий аҳволни ўрганди. Савол битта. Бугун болажонлар тарбия оладиган масканларда кўз-қиш мавсумига тайёргарлик қандай? Ўрганишлар шуни кўрсатадики, 24 МТТ биносининг том қисми яроқсиз ҳолга келиб қолган. Ўрганилган бошқа МТТ ларда ҳам иситиш тизими, бинонинг пол қисми, ёқилғи заҳираси билан боғлиқ бир қатор муаммолар борлиги аниқланди. Бундан ташкари аксирият болалар богчаларининг ховлиларида ёмгин кор сувлари тупланиши, йулакчалар бетон килинмаганлиги болалар уйнаши, кириб чикишида нокулайликлар тугдирмокда. Қиш-қировли кунлар эшик қоқаётган бир пайтда бундай камчиликларни зудлик билан бартараф этиш ишлари негадир пайсалга солинган. Афсуски, ушбу МТМларда ишлар бошланган бўлсада, бу етарли эмаслиги,  таъмирлаш ишларини янада жадаллаштириш лозимлиги бўйича топшириқлар берилди.

ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОР МАМЛАКАТЛАР МУТАХАССИСЛАРИ ПАСТДАРҒОМГА ТАШРИФ БУЮРДИ

    Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш бўйича пресс-тур ташкил этилди.

САЙЛОВ КАМПАНИЯСИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

Марказий сайлов комиссияси 2019 йил 22 декабрни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови куни деб белгиланди. 
Сайлов кампаниясининг 20 сентябрдан бошланиши эълон қилинди.

 

2019 ЙИЛ 1 ОКТЯБРДАН АРХИВ ХОДИМЛАРИ МАОШИ ОШИРИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Унга кўра, Агентлик марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари ходимларининг лавозим маошларини Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига асосан белгилашда тариф коэффициенти 1,6 бараварга оширган ҳолда қўлланилади;

24 ТА МУРОЖААТ ЖОЙИДА ҲАЛ ЭТИЛДИ

Бугун ҳалқ қабулхонасида туман ҳокими фуқоралар мурожаатларини қабул қилди. Қабулга келган мурожаатчилар ўзларини қийнаб келаётган муаммоларини айтишди. Унда йўл, уй-жой, газ баллон олиш, кадастр ва бошқа масалалар кўтарилди. Жами 90 та мурожаатнинг 24 таси жойида ҳал этилди. 19 таси асосли равишда рад этилди. Қолганларига тегишли мутассаддалар ечимини топиш топшириғи берилди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM