Янгиликлар

Маънавият-маърифат масканларида ...

Дарҳақиқат, мактаблар бугунги маънавият-маърифат асосий ўчоқлари ҳисобланади. Демак, бу ерларда олиб борилаётган ишлар ҳам шунга муносиб бўлиши керак. Туманимизда 125 та мактаблар бўлиб, 2018-2019 ўқув йилида уларнинг деярли барчасида РМММ туман бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши, туман Халқ таълими бўлими, ДХХ масъул ходимлари, туман ИИБ масъул ходимлари, туман бош имом-хатиблиги билан биргаликда маънавий-маърифий тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Туманда ёш тадбиркор хотин-қизлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Бугун Самарқанд тасвирий-амалий санъат лицейида туман хотин-қизлар қўмитаси ва Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон Либерал -Демократик партияси ҳамкорлигида Пастдарғом туманидаги ёш тадбиркор хотин-қизлар билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда ЎзЛиДеП "Аёллар қаноти" вилоят бўлими раиси Чулиева Марҳабо тадбиркорлик қилиш истагидаги хотин-қизлар керакли тавсиялар берди ҳамда иштирокчиларга тарқатма буклетлар тақдим этилди.

 

"Ўзбекистон келажаги ёшлар қўлида"

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 19 мартда ўтказилган видеоселектор мажлисининг 12-сонли баёни ижроси юзасидан вилоятдаги таниқли шоир, ёзувчилар ва санъаткорлар билан адабиёт ва санъат ҳафталиги доирасида Пастдарғом туманида тадбир ташкил этилди.

 

2015-2023 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM