Янгиликлар

Халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи сайлов комиссияси аъзоларини танийсизми?

Комиссия Пастдарғом тумани Жума шаҳри, Ҳамид Олимжон кўчаси, 18-уйда фаолият олиб бормоқда.

Мурожаат учун телефон: (66) 465-18-80

 

"Бизнинг ҳам юртга нафимиз тегсин-да"

- Катта ҳашарда четда туришни соғлом одам ҳеч қачон ўзига эп билмаса керак, - деди теримчиларнинг олдинги сафидан ўрин олган Авғонтош Тиркашева. – 67 ёшдаман. Соғлиғимдан шикоятим йўқ. Далага чиқсам янада тетиклашаман. Эрталабдан ўғлим билан келиним ишга кетади, набиралар эса мактабга. Уйда бир ўзим. Тенгқурларга қўшилдим. Кунига 70-80 минг сўмни биров берадими?! Рўзғорга қўшимча даромад. Қолаверса, давлатимиз ойма-ой пенсия бериб турганида бизнинг ҳам юртга нафимиз тегсин-да.

Фермер режани 106 фоизга бажарди

Паст Дарғом туман “Бобур” МТП ҳудудидаги “Хол Бобо” фермер хўжалиги давлатга пахта сотиш шартнома режасини 106 фоизга бажарди.

    Фермер Хўжалиги аъзолари 39 гектар ерда ғўза парваришлаб, шартномага асосан 122  тонна пахта етиштиришни режалаштирган эди.  Заҳматли меҳнат ўз самарасини берди. Хўжалик биринчи теримдаёқ режани ортиғи билан яъни 130 тонна этиб бажарди.

Энди бизда картошка қўлда терилмайди

Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти томонидан энергия ва ресурстежамкор картошка ковловчи техника ишлаб чиқилди. 

Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази матбуот хизмати маълум қилди.

Янги КК-2 энергия ва ресурстежамкор картошка ковлагич картошкани кам шикастлаб, тўлиқ ковлаб олинишини таъминлашга хизмат қилади. 

Жаҳон чемпионатидан 4 та олтин, 8 та кумуш

Тошкент шаҳрида спортнинг самбо тури бўйича ўсмирлар ва қизлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионати совриндорлари ичида пастдарғомлик Бектош Назаров ҳам бор.

Паст Дарғом янада обод бўлади

Туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 июнь “Аҳоли пунктларини ободонлаштириш соҳасида ишлар самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш юзасид

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM