Янгиликлар

Паст Дарғом пахтакорларидан навбатдаги қадам

Тумандаги “Бобур” муқобил машина трактор парки пахтакорлари бугун шартномавий режани вилоят ММТПлари орасида биринчилардан бўлиб бажарди.

21 октябрь – Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун

Мана ушбу кунга ҳам 30 йил тўлди. Шу фурсат ичида халқимиз она тилимиз – инсон маънавиятининг кўзгуси, уни асраб авайлаш ҳар биримизнинг энг олий бурчларимиздан бири эканлигини англаб етди. 

            *****
Минг йилларким булбул каломи
Ўзгармайди, яхлит ҳамиша.
Аммо шўрлик тўтининг ҳоли
Ўзгаларга тақлид ҳамиша.

Она тилим, сен борсан, шаксиз,
Булбул куйин шеърга соламан.
Сен йўқолган кунинг, шубҳасиз,
Мен ҳам тўти бўлиб қоламан!
                          Абдулла Орипов

“Меҳнатингиз қадирланса, шижоатингиз ошаркан”

Мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги ҳамда туман ҳокимлиги вакиллари Паст Дарғом туман “Бобур” ММТП ҳудудида жойлашган “Хол бобо” фермер хўжалиги далаларида бўлиб, теримчиларга совғалар улашди.    

Паст Дарғом тумани ҳокимининг навбатдаги сайёр қабулида собиқ ҳарбий уйли бўлди

Туман ҳокими Ш.Худайбердиев бу галги қабулда 66 нафар фуқаронинг 70 дан зиёд мурожаатини тингланиб, уларга ижобий ечим топиш бўйича тегишли муассаса, корхона ва ташкилотлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берди.

Паст Дарғом туманидаги маҳаллалар Олий Масжлис депутатлиги учун сайловларда қайси маҳалла қайси округ ҳудудига бириктирилганлигини биласизми?

Жорий йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган парламент қуйи палатаси депутатлигига сайловлар ўтказиш учун вилоят ҳудудида 16 та округ тузилган.

Туманимиз маҳаллалари 58, 66 ҳамда 67-округлар дислокациясига киритилган

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM