Паст Дарғомда вилоятда ягона мобил жавонга эга архив биноси фойдаланишга топширилди
Sat, 26/10/2019 - 15:28Бугун Паст Дарғом туманида “Ўзбекистонда давлат архивлари тизими ташкил топганлигининг 100 йиллиги” муносабати билан туманнинг янги архив биноси фойдаланишга топширилди. Очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Ж.Ўроқов, туман ҳокими Ш.Худайбердиев, “Ўзархив” агентлиги директори М.Юсупов, соҳа фахрийлари ҳамда ходимлари ва меҳмонлар иштирок этди.