Самарқанд вилоятда ўсмирлар ва хотин-қизлар ўртасида веломарафон ўтказилди унда туман хотин-қизлар томонидан фахрлий ўринларга эришилди.
Mon, 03/06/2019 - 21:231 июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” ва 3 июнь “Велоспорт куни” муносабати билан жорий йилнинг 3 июнь куни Самарқанд вилояти ўсмирлар ва хотин-қизлар ўртасида веломарафонга Пастдарғом туманидан 8 нафар иштирокчилар қатнашиб, фахрли 2 та иккинчи ва 1 та учинчи ўринларни эгаллашди. Жумладан, 12-17 ёшлилар ўртасида ўтказилган мусобақада Хончорбоғ маҳалласи вакили Садинова Хумора ва 32-45 ёшлилар ўртасидаги баҳсларда Санчқул маҳалласидан Нормуминова Манзуралар 2-ўринни эгаллашган бўлишса, 18-31 ёшлилар ўртасида Зокирова Маржона 3-ўринни қўлга киритди.