Янгиликлар

Пастдарғом Тиббиёт коллежида маҳалла мутахассисларнинг билим савиясини янада оширишга қаратилган қисқа муддатли ўқув-семинарининг 1-кун машғулотлари бўлиб ўтди.

Ўқув - семинарда Пастдарғом туманидан 101 нафар маҳалла мутахассислари ҳамда Нуробод туманидан 30 нафар маҳалла мутахассислари иштирок этишди. Семинарда СамДУ ўқитувчилари, вилоят Адлия бошқармаси ходимлари, туман бош имом хатиби О.Назаров, туман ИИБда хотин-қизлар билан ишлаш бўйича ходим Л.Хамидова ўз маърузалари билан ўқув машғулотларини ўтказишди. Ушбу семинар оммавий-ахборот воситаларида кенг ёритилди.

BOʻLAJAK TADBIRKORLAR!

"Yoshlar oyligi" doirasida Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi tuman Kengashi, Aholi bandligiga ko'maklashish markazi, "Yoshlar - kelajagimiz" jamg'armasi Pastdarg'om tuman filiali tomonidan ishsiz, tadbirkorlikka qiziqqan yoshlar uchun "Muvaffaqiyatga erishish sirlari" mavzusida mahorat darslari, boʻsh ish oʻrinlari va ko'rgazma savdo yarmarkasi hamda "Mashʼal straus" MChJga biznes sayohat tashkil etildi.

"Бор мехримиз сенга болажон" шиори остида беғараз донорлик акцияси.

Пастдаргом туман тиббиёт бирлашмасининг қон қуйиш бўлими 7:00 дан 20:00 гача кўнгилли донорларни қабул қилади.Имтиёзлар ҳам бор. Яъни, 9 турдаги хасталикни эрта аниқловчи,  юқори сифатли қон таҳлилларини бепул олиш имконига эга бўласиз. Таҳлил натижаси сизга ҳам маълум қилинади.   Малакали шифокорлар маслаҳат ва  тавсияларини беришади.
Акцияда фаол иштирок этинг. Мурувватли бўлайлик!

Хорижлик мутахассис Пастдаргом туман тиббиёт бирлашмасида мураккаб лапараскопик жаррохлик амалиётини утказди.

Чехия Республикаси Тамера госпитали врачи, Тиббиёт фанлари номзоди Карл Вешкрня Пастдаргом туман тиббиёт бирлашмаси режали жаррохлик булимида бемор Гулсара Азаматовада лапроскопик усулда   "Ошкозон ости бези усмасини олиш  катта чарви халтасини деренажлаш" мураккаб операциясини мастер класс доирасида утказди. Кайд этиш лозимки ушбу турдаги мураккаб операция Пастдаргом туман тиббиёт бирлашмасида биринчи бор утказилди. Хорижлик мутахассис Пастдаргом туман тиббиёт бирлашмасида бир нечта  беморларга консултатив ёрдам берли ва мураккаб мураккаб лапароскопик операцияларни туманимиз шароитида янада кенгрок жорий этиш буйича уз тажрибалари билан уртоклашди.

Пастдарғом тумани Отинойиларига ўқув семинари ташкил этилди.

Пастдарғом туманида Отинойиларнинг билим савиясини юксалтириш, дунёқарашини кенгайтириш ҳамда жамоат ишларидаги фаоллигини янада оширишга қаратилган қисқа муддатли ўқув-семинар машғулотлари ташкил этилди.

2015-2023 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM