Янгиликлар

"Ёз ўтмоқда соз"

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши гуруҳи томонидан жорий йилнинг 16 июнь куни Гўзалкент ёзги соғломлаштириш оромгоҳида болалар ҳолидан хабар олинди ва спорт тадбирлари ташкил этилди.

Пастдаргом туман тиббиёт бирлашмаси томонидан "Соғлом овкатланиш соғлом хаёт демакдир" шиори остида соғлом турмуш тарзи тарғиботи буйича марафон ўтказилди.

Пастдаргом туман тиббиёт бирлашмаси ташаббуси билан Узбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрдаги "Юкумли булмаган касалликларнинг пофилактикаси , соглом турмуш тарзини куллаб кувватлаш ва ахолинг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлар тугрисида" ги ПК -4063-сонли карорини ижросини таъминлаш ,ахоли орасида соглом турмуш тарзини кенг таргиб килиш максадида . 15 июнь куни "Соглом овкатланиш соглом хаёт демакдир "шиори остида марафон утказилди ва унда туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари ва уюшмаган ахоли ва болалар жалб этилди марафон туман тиббиёт бирлашмасидан юриш бошланди марказий стадион ва парккача давом этди.

«КОРРУПЦИЯ - АДОЛАТ КУШАНДАСИ» МАВЗУСИДА РЕСПУБЛИКА ИНШОЛАР ТАНЛОВИ БЎЛИБ ЎТДИ

«КОРРУПЦИЯ - АДОЛАТ КУШАНДАСИ» МАВЗУСИДА РЕСПУБЛИКА ИНШОЛАР ТАНЛОВИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун 15 июн куни (соат 9.00 дан 11.00 га қадар) Республикамизнинг барча ҳудудларида шу жумладан туманимизнинг 14 та касб-ҳунар коллежларида ҳам 3-босқич талабалари ўртасида “Коррупция – адолат кушандаси” мавзусида Республика иншолар танлови ўтказилди.

Пастдарғом туман Номозгоҳ маҳалласида «Оила» илмий-амалий тадқиқот маҳалла фуқарони йиғини сайёр қабули бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи З.Н.Шодиеванинг Пастдарғом туман Номозгоҳ маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабули бўлиб ўтди. Сайёр қабулда туманнинг намунали ва ибратли оилалар билан суҳбат ўтказилди. Қабул сўнггида ҳамкор ташкилотлар ҳамкорлигида 30 та намунали, спортчи, тадбиркор, шифокор оилалар совға-салом ҳамда ташаккурномалар билан тақдирландилар. Муаммоли оилаларнинг мурожаатлари тингланди ва муаммо ечимлари юзасидан чора-тадбирлар белгиланди. Сайёр қабулдан сўнг тумандаги оғир ижтимоий аҳволдаги ҳамда ногирони бўлган оилалар ҳолидан хабар олинди. Туман ҳокимлиги ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида 4 нафар фуқарога ногиронлик аравачалари ва совға-саломлар топширилди.

" Eng yaxshi kitobxon maktab " ko'rik- tanlovi viloyat bosqichi- 2019

Пастдарғом туманидаги 52-умумий ўрта таълим мактаби Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармасида ўтказилган "Йилнинг энг яхши китобхон мактаби" шиори остида ўтказилган кўрик-танловида 2-ўринни эгаллади.

EZGULIK AKTSIYASI.

"Yoshlar oyligi" va "Yoshlar kuni"ni keng nishonlash maqsadida O'zbekiston yoshlar ittifoqi Pastdarg'om tuman Kengashi tomonidan tumandagi 2-son davlat maxsus maktabgacha ta'lim muassasasida "Yoshlar sayllari" doirasida yoshlar yetakchilari o'rtasida "Yosh oshpazlar" tanlovi bo'lib o'tdi. Ushbu "Ezgulik" aktsiyasida tayyorlangan oshlar MTM tarbiyalanuvchilariga tortiq qilindi va yoshlar ishtirokida madaniy tadbir namoyish etildi.

2015-2023 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM