ТУМАН ҲОКИМИ ХОНЧОРБОҒДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ
Fri, 09/08/2019 - 18:58Бугун Хончорбоғ маҳалласидаги 9-умумтаълим мактабида туман ҳокими фуқароларнинг мурожаатларини тинглади. Унда барча ташкилот ва корхона раҳбарлари қатнашишди. Эрта тонгдан бошланган сайёр қабулда туман ҳокимига 51 нафар фуқародан турли масалалар бўйича мурожаат тушди. Шундан 6 та мурожаат асосли рад этилди ҳамда 10 дан зиёти ўз жойида ҳал этилди. Мурожаатлар асосан йўл таъмири, ичимлик суви, газ баллон, электр энергия, ишга жойлашиш, мактаб, боғчаларни таъмирлаш ва бошқа масалаларда бўлди. Мурожаатларни тегишлилиги бўйича корхона ва ташкилот раҳбарларига қонуний йўл билан бажарилиши топширилди.