Туманда “Оила – улуғ қадрият” мавзусида тадбир ўтказилди.
Tue, 18/06/2019 - 22:45Пастдарғом туман “Нур ул Ислом” жомъе масжидида туман “Оила” илмий-амалий марказининг ташаббуси билан ҳамкор ташкилотлар иштирокида “Оила – улуғ қадрият” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда туманимиздан 15 нафар сардор отинойилар, 15 нафар маҳалла фуқаролар йиғинлари мутахассислари ҳамда фаол хотин-қизлар оила институтини мустаҳкамлашга, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашга ва оилавий ажрашишларнинг олдини олиш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва анъанавий оилавий махаллаларда тарғибот ишларини олиб боришга кўмаклашуви йўлга қўйилди.