Янгиликлар

Туманда “Ибратли оила” Республика кўрик танловининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.

Пастдарғом туман “Анҳор” ҳудудидаги 6 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ўртасида “Ибратли оила” Республика кўрик танловининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди. Танловда “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Хамраевлар оиласи ғолиб деб топилди. Ғолиб оилаларга ташаккурнома ва совғалар топширилди.

ТАДБИРКОР АЁЛЛАР УЧУН ГРАНТ ЮТИШ ИМКОНИЯТИ!

2019 йил 22 июн куни Гўзалкент Агросаноат касб-ҳунар коллежида “Аёлларга грант асосида мукофот, кредит бериш ва уларни тадбиркорликка йўналтириш” мавзуда семинар-тренинг ўтказилди.
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Техник ҳамкорлик ва тараққиёт агентлиги (ACTED) лойиҳаси доирасида  “Раҳмдиллик”  Нодавлат нотижорат ташкилоти ва Пастдарғом тумани ҳокимлиги, Хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган семинарда 30 нафарга яқин тадбиркорлик қилиш истагидаги хотин-қизлар иштирок этишди.

VATANPARVAR YOSHLAR!

"Yoshlar oyligi" doirasida o'sib kelayotgan yosh avlodni harbiy vatanparvarlik ruhida tarbiyalash maqsadida 88534 harbiy qismga sayohat tashkil etildi. O'quvchi-yoshlar harbiylar hayoti bilan yaqindan tanishishdi. Beshta tashabbusning 4-yo'nalishi bo'yicha O'zbekiston yoshlar ittifoqi Pastdarg'om tuman Kengashi tomonidan harbiy qism kutubxonasi uchun badiiy kitoblar sovg'a qilindi. Qolaversa harbiy xizmatchilar uchun kitob savdo yarmarkasi tashkil etildi. Harbiy qismda o'tkazilgan ushu ochiq eshiklar kunida ishtirok etgan yoshlar bir olam taasurotlar bilan qaytishdi.

"Ёшликда олинган билим тошга ўйилган нақш кабидир"

Бугун Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида мактаб битирувчиларига олтин ва кумуш медалларни топшириш маросими бўлиб ўтди. Пастдарғом тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактабларининг 2018-2019 ўқув йилида 11-синфини битираётган 22 нафар ўқувчилардан 20 нафари "Олтин", 2 нафари "Кумуш" медал билан тақдирланди. Энг кўп олтин медал тумандаги 21-мактаб ўқувчиларига тегишли бўлиб, уларнинг 12 нафари ушбу мукофот билан тақдирланди.

"Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда “Маданият ва санъат” соҳаси 1-ташаббус"

Жорий йилнинг 20 июнь куни Самарқанд ихтисослаштирилган Санъат мактабининг "Концерт зали"да вилоят болалар мусиқа ва санъат мактабларининг ҳисобот концерти ташкил этилди. Тадбирда тумандаги 11-32 мусиқа ва санъат мактабларининг "Дарғом ғунчалари жамоаси, мақом ансамбли" ва "Гулғунча рақс" жамоалари иштирок этиб, вилоят ҳокимининг ТАШАККУРНОМАСИ билан тақдирланди.

2015-2023 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM