Янгиликлар

Болтали маҳалласида очилган кутубхонага китоблар совға қилинди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Пастдарғом туман Кенгаши томонидан тумандаги Болтали маҳалласида жамоатчилик тарзида очилган кутубхонага 100 дона бадиий китоблар совға қилинди.

Пастдаргом туманида 2019-йил Хаж зиератига борувчилар томонидан ибратли ишлар амалга оширилмокда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги 1031-сонли “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори талаблари асосида 2019 йилда “Ҳаж” сафарига боришга номзод сифатида тавсия этилган фуқаролар бугунги кунда ўзлари оталиққа олган фуқаролар (ногирон, боқувчисини йўқотган ва якка ёлғиз) га ҳамда ўзларига бириктирилган махсус ҳисобдан чиқарилган фуқароларга ҳаётда ўз ўрнини эгаллашларида кўмаклашмоқда.

Ёшларни ҳарбий спорт ўйинлари билан чиниқишини ошириш

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши ва туман халқ таълими бўлими ҳамкорлигида "Ёшларни ҳарбий спорт ўйинлари билан чиниқишини ошириш" мақсадида спорт мусобақаси ташкил этилди.

“ОЗОДАЛИК ВА ОБОДЛИК АКЦИЯСИ" ДА ФАОЛ ҚАТНАШИНГ!

Жорий йилнинг    18 апрел куни Пастдарғом туман “Хончарвоқ” МФЙ ҳудудида туман хотин-қизлар қўмитаси ва маҳалланинг фаоллари иштирокида "Озодалик ва сариштали хонадон - қут - барака манбаи" номли акция ўтказилди. Тадбир  давомида хонадонларга кирилди ва хонадон эгалари билан суҳбат ўтказилиб, акциянинг мақсади, аҳоли ўртасида озодалик ва ободликни тарғиб қилишдан иборат эканлиги тушунтирилди.

“Оила қуришда - никоҳ шартномасининг аҳамияти” мавзусидаги ўқув семинари бўлиб ўтди

         Пастдарғом туманидаги 32-сон мусиқа ва санъат мактабида “Оила қуришда - никоҳ шартномасининг аҳамияти” мавзусидаги ўқув семинари бўлиб ўтди. Туман "Оила"илмий-амалий маркази, ФХДЁ бўлимлар, ҳамкор ташкилотлар ва 200 га яқин иштирокчилар қатнашган ўқув семинарини  туман ҳоким ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси М.А.Санақулова очиб берди.

2015-2023 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM