Янгиликлар

БУГУННИНГ ДОЛЗАРБ МАВЗУСИ

         Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Парламенти - Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида таъкидлаганларидек, “Фақат маърифат инсонни камолга, жамиятни тараққиётга етаклайди”. Давлатимиз раҳбари топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида туман Давлат солиқ инспекциясида 4-апрел куни туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари, туман бош имоми, туман ИИБ масъул ходими, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари, ДХХ масъул ходими иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбати аҳоли орасида маънавий-маърифий ишларни ташкил қилиш ҳамда давлатимиз раҳбарининг шу каби фикр ва топшириқлари ижросига қаратилган бўлиб, ўзаро ҳамкорликдаги ишлар самарадорлигини ошириш марказий масала бўлди.

Image_tadbir: 

15-сонли мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

               2019 йил 3 апрель куни туманимизда 15-сонли мактабгача таълим муассасасини очилиш маросими бўлиб ўтди. "Чархин" МФЙда жойлашган ушбу 15-сонли МТМ 2018 йилда капиталь реконструкция қилиниб, тўлиқ жиҳозлар билан таъминланди. Очилиш маросимида туман ҳокими Ш.Худойбердиев, мутасадди ташкилот раҳбарлари, туманимиз нуронийлари ва тарбияланувчиларнинг ота-оналари иштирок этди.

19-сонли мактабгача таълим муассасаси очилиш маросими бўлиб ўтди.

            2019 йил 30 март куни тумандаги 19-сонли мактабгача таълим муассасаси очилиш маросими бўлиб ўтди. "Сазағон"МФЙда жойлашган  ушбу 19-сонли МТМ 120 нафар болаларни қамраб олди.

Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари иштирокида навбатдаги 57-сессия ўтказилди.

        Пастдарғом туман ҳокимлиги катта мажлислар залида 2019 йил 3 апрель куни халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари иштирокида навбатдаги 57-сессия ўтказилди.

ШИФОКОРНИНГ ЎЗИ БЕМОР БЎЛМАСИН!

         Бугун халқ орасида юрувчи, фуқаролар дардига дармон бўладиган давлат ташкилотлари ходимлари ҳамда ҳожи ота ва ҳожи оналарни маънавий-маърифий томондан қўллаб-қувватлаш, уларни билим савиясини янада оширишга алоҳида эътибор берилмоқда. Зеро улар бугун фуқароларга амалга оширилаётган ислоҳотларни еткизувчи, тушунтирувчи ўзига хос кўприк вазифасини бажаради. Шунинг учун, аввало, ушбу ташкилот ходимларининг тўғри йўналиш олиши давлатимиз ва жамиятимиздаги тинчлик ва барқарор ривожланиш гаровидир.

Image_tadbir: 
2015-2023 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM