ПАСТДАРҒОМЛИК ИБРАТЛИ ОИЛА ВИЛОЯТДА БИРИНЧИ
Tue, 13/08/2019 - 18:41Бугун Самарқанд тумани Конигул маҳалласида “Ибратли оила” Республика кўрик танловининг Самарқанд вилоят босқичи бўлиб ўтди. Вилоятимизнинг 16 та туман- шаҳарларидан ташриф буюрган оилалар танловнинг Низомида белгиланган шартлари бўйича сараланди. “Ибратли оила” кўрик танловининг Пастдарғом туман босқичида ғолиб бўлган “Гумбаз” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ҳусниддин Норматовлар оиласи танловнинг вилоят босқичида фахрли 1-ўринни қўлга киритди.