Янгиликлар

Мутахассислар ўқитилди

Паст Дарғом туман ҳокимлигида вилоят одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси, туман ҳокимлиги, маҳалла мутахассисилари ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. 
Унда одам савдоси қурбонларини аниқлаш, ҳимоя қилиш ва ижтимоий реабилитация қилиш, шундай жиноятлар қурбонига айланган фуқароларга тиббий, психологик ва бошқа ёрдам кўрсатиш, шунингдек, бундай жиноятларни содир этишга имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича таъсирчан чоралари муҳокама қилинди.   

128,5 тонна  суюлтирилган газ кам етказилганлигига сабаб нима?

       Яқинда zarnews.uz сайтида “Самарқандда аҳоли хонадонларига суюлтирилган газ режага нисбатан кам етказиб берилган” сарлавҳали мақола эълон қилинди. Унда вилоятдаги айрим туманларда аҳоли етарлича суюлтирилган газ билан таъминланмаётганлиги келтириб ўтилган. Ушбу туманлар орасида Паст Дарғом тумани ҳам бор.

Паст Дарғом туманида келгуси йилги тўқсонботи экиндан 198,4 минг тонна ҳосил олиш режалаштирилган

Туманда 2020 йил ҳосили учун 1783 гектар ерга тўқсонботи экинлари экилди. Шу жумладан, 674 гектар пиёз, 328 гектар саримсоқ пиёз, 227  гектар сабзи, 404  гектар кўкатлар, 72  гектар ош лавлаги, 78 гектар ерга карам эклиб, жами экинлардан  198,4 минг тонна ҳосил олиш режалаштирилган. 

Пастдарғомлик оила республикада ибратли

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан ўтказилган “Ибратли оила” кўрик-танловининг республика босқичида Паст Парғом туманидаги Гумбаз маҳалласидан Норматовлар оиласи 2- ўринни қўлга киритди.

Паст Дарғомда ноқонуний фаолият олиб бораётган “тадбиркорлар”нинг маҳсулоти олиб қўйилди

Паст Дарғом тумани давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилаётган профилактик тадбирлар натижасида ҳужжатсиз фаолият юритаётган “тадбиркорлар” фаолиятига чек қўйилмоқда.

Ёшлар тадбиркорликка ўқитилди

Паст Дарғом туман ёшлар марказида "Yoshlar-kelajagimiz" жамғармаси туман филиали томонидан "Муваффақиятга эришиш сирлари" мавзусида маҳорат дарси ташкил қилинди.

Унда юртимизда ёшлар тадбиркорлиги бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда яратиб берилаётган кенг имкониятлар тўғрисида маълумот берди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM