Янгиликлар

Паст Дарғомда 26 метрли янги йил арчаси ўрнатилди

 

Бу йил пастдарғомликлар янги йил байрамини ҳар қачонгидан кўтаринки кайфиятда кутиб олиш учун  Жума шаҳри Ҳамид Олимжон кўчасида жойлашган майдонга 26 метрлик Янги йил арчаси ўрнатилди.

“Қатор терак”даги бетон завод Паст Дарғом туман ободонлаштириш дирекциясига қарашли

“kun.uz”сайтида “Паст Дарғомда корхона электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келган: МИБга ҳокимлик вакиллари тўсқинлик қилишди” сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Мақолада келтирилган баъзи бир холатларга ойдинлик киритмоқчимиз. Унда келтирилган бетон заводи Паст Дарғом тумани «Қатор терак» маҳалласи ҳудудида жойлашган бўлиб, Паст Дарғом туман ободонлаштириш дирекциясига қарашли бўлган цемент маҳсулотларини қайта ишлаш заводи ҳисобланади. Ушбу завод лойиҳаси тузилаётган пайтда унинг ўрнида тутзор бўлмаган.

Пас Дарғомда ўксик қалбларга меҳр улашилди

Хайр-саховат, инсонпарварлик ва мурувват халқимизга хос улуғ анъана. Айниқса, кўнгли ўксик инсонларга меҳр кўрсатиш, қалбини қувончга тўлдириш савоби улкан амаллар сирасига киради.
3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Паст Дарғом туманида истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган фуқаролар учун байрам дастурхони ташкил қилинди. 
Сектор раҳбарлари ҳамда туман фаоллари иштирок этган тадбирда Туман ҳокими Шунқор Худайбердиев сўзга чиқиб, мурувватга муҳтож фуқароларни сана муносабати билан табриклади, уларга яратгандан соғлик-саломатлик тилади. 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM