ДИЁРАНИНГ ЮТУҚЛАРИДАН РУҲЛАНГАН ПАСТДАРҒОМЛИКЛАР
Thu, 11/07/2019 - 10:51Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори, Дзюдо бўйича жаҳон чемпиони Д.Келдиярова Италиянинг Неаполь шаҳрида ўтказилган Универсиада - 2019 спорт мусобақасида бронза медали соҳибаси бўлиб, яна бир ютуқни қўлга киритди. Ушбу ютуқлардан руҳланган Пастдарғомлик хотин-қизлар 2019 йил 09-июль куни Пастдарғом тумани 1-сон Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 5 ташаббуснинг иккинчи йўналиши ижросини таъминлаш мақсадида 100 нафарга яқин МФЙ мутахассислари ва уюшмаган хотин-қизлар иштирокида “Спорт -саломатлик гарови” шиори остида беллашувлар ўтказилди. Хотин-қизларни соғлом турмуш тарзига ўргатиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида ҳар ҳафтанинг сешанба куни туманда “Спорт куни” этиб белгиланди.