Янгиликлар

"2019-йил Ҳожилари сафарга тайёрланмоқда"

2019 йил 30 июнь куни тумандаги марказий "Нурул Ислом" жоме масжидида 2019-йил Муборак Ҳаж сафарига бориш учун рўйхатга олинган фуқаролар билан давра суҳбати ташкил этилди ва уларга сафарда ҳамрохлик қилувчи 50 боши билан таништирилди. Шунингдек, сафар олдидан тарихий зиёратгоҳларга бориш режаси таништирилди.

"Кеча ҳам, бугун ҳам, бундан юз йил кейин ҳам, телевизор кўраётганларни китоб ўқийдиганлар бошқаради!"

Жорий йилнинг 1 июль куни Жума шаҳрида "Ёшлар куни" муносабати билан Пастдарғомнинг келажак авлодларига туганмас хазина ҳадя этилди. Президентимиз томонидан илгари сўрилган бешта муҳим ташаббуснинг ижроси доирасида барча имкониятларга эга "Ёшлар кутубхонаси"нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

"Соғлом турмуш тарзи – узоқ умр кўриш гарови"

Туман тиббиёт бирлашмаси ташаббуси билан ҳар шанба "Соғлом турмуш тарзи – узоқ умр кўриш гарови" шиори остида Жума шаҳридаги 1-БЎСМда бадан тарбия, веломарафон ҳамда пиёда юриш марафони ўтказилди. Унда тиббиёт ходимлари ва  кўнгиллилар иштирок этишди.

"Тарихий хотирасиз келажак йўқ"

Жорий йилнинг 29 июнь куни Пастдарғом туманидан 2019-йил Муборак Ҳаж сафарига бориш учун рўйхатга олинган фуқароларни Самарқанд шаҳридаги тарихий обидаларга зиёрати уюштирилди.

"Пастдарғомда меҳр-мурувват тадбирлари давом этмоқда"

30 июнь-Ёшлар куни муносабати билан Пастдарғом туманида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларидан 1 нафар келин ва куёвни, 10 нафар ёш болаларни суннат тўйлари туман ҳокимлиги томонидан ўтказилди ва ёшларга эсталик совғалари топширилди.

2015-2023 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM