Белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганлар жаримага тортилди
Thu, 28/11/2019 - 12:37Паст Дарғом туман Самарқанд маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи С.Сатторова ҳамда Ж.Жалоловлар ўз уйида ҳосил бўлган турли хил чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаган. Ҳолат туман эклогия ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси томонидан ўрганилиб, уларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда жарима қўлланилди.