Янгиликлар

Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилад.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 июлдаги “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ-5765-сон Фармони билан 2019 йилнинг 1 августидан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори 1,1 баравар оширилиши белгиланди.

ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ЖАМИЯТДА МУНОСИБ ЎРНИ БОР!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг жорий йил 21 июндаги Олий Мажлис Сенатининг XX ялпи мажлисидаги маърузасидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4235-сонли қарори мазмун моҳияти ва устувор вазифаларини кенг аҳолига  етказиш  мақсадида   Пастдарғом  туман  Хотин-қизлар қўмитаси, Туман тижорат банклари  Адлия туман бўлими, Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши, Ёшлар иттифоқи туман  Кенгашлари билан ҳамкорликда туманда, хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқий ва маънавий билимларини ошириш, тадбиркорликка йўналтириш ҳамда оилаларни мустаҳкамлаш мақсадида учрашувлар ўтказиш тўғрисидаги ҚЎШМА ҚАРОРИ имзоланди. Ушбу қўшма қарор ижроси юзасидан 2019 йил 11-июль куни Пастдарғом туман ҳокимлигида вилоят Марказий банк ходимлари иштирокида  семинар ўтказилиб, тадбиркорлик истагини билдирган хотин-қизларга ҳуқуқий ва маънавий билимларини ошириш бўйича кенг тушунтиришлар берилди ва семинар савол-жавоблар асосида қизғин ўтди. Семинар якунида фаол қатнашган хотин-қизларга  вилоят Марказий банк ходимлари томонидан китоблар  совға  қилинди.

ДИЁРАНИНГ ЮТУҚЛАРИДАН РУҲЛАНГАН ПАСТДАРҒОМЛИКЛАР

 Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори, Дзюдо бўйича жаҳон чемпиони  Д.Келдиярова  Италиянинг Неаполь шаҳрида ўтказилган Универсиада - 2019  спорт мусобақасида  бронза медали соҳибаси бўлиб, яна бир ютуқни қўлга киритди. Ушбу ютуқлардан руҳланган Пастдарғомлик хотин-қизлар 2019 йил 09-июль куни Пастдарғом тумани 1-сон Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 5 ташаббуснинг иккинчи йўналиши ижросини таъминлаш мақсадида  100 нафарга яқин МФЙ мутахассислари ва уюшмаган хотин-қизлар иштирокида “Спорт -саломатлик гарови” шиори остида беллашувлар ўтказилди. Хотин-қизларни соғлом турмуш тарзига ўргатиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида ҳар ҳафтанинг сешанба куни туманда “Спорт куни” этиб белгиланди.

Туманда Самарқанд вилоят ОАВ ходимлари билан учрашув

Бугун Паст Дарғом туманига Самарқанд вилоятидаги ОАВ ходимларининг ташрифи (Пресс-тур) бўлиб ўтди. Пресс-турда ОАВ ходимлари дастлаб “Мароқанд Кабель Инвест” МЧЖ га ташриб буюрган бўлса, кейинги “Машъал Страус” корхонаси уларда катта таассурот қолдирди. Пресс-тур якунида Самарқанд вилоятидаги ОАВ вакиллари билан туман ҳокимининг учрашуви бўлди, учрашувда туман ҳокими уларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

“ИБРАТЛИ ОИЛА”лардан ибрат олинг.

2019 йил 6 июль Пастдарғом туман 32-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида “ИБРАТЛИ ОИЛА” Республика кўрик танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Пастдарғом туманида 81620 та оила бўлиб, шулардан “Ибратли оила” Республика кўрик танлови учун 749 та оила ариза билан мурожаат қилган ва маҳалла босқичида қатнашдилар.

Туман хокими навбатдаги сайёр кабули 72 умумтаълим мактабида утказилди.

Туман хокими Ш.Худайбердиевнинг 2019 йил 5 июль куни навбатдаги сайёр кабули 72 умумтаълим мактабида утказилди. Фукаролардан жами 138 мурожаатлар кабул килинди. Шундан 50 нафар фукаронинг масаласи  жойида ижобий хал этилди. 14 нафар мурожаат рад этилди.

2015-2023 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM