Паст Дарғом туман ҳокимлиги ходимлари пахта-йиғим теримида иштирок этиш ташаббуси билан чиқди

Туман ҳокимлиги бошланғич касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан туман нуронийлар, маҳалла жамғармалари,  имом-хатиблари ҳамда бир гуруҳ ҳожи ота ва ҳожи оналарнинг пастдарғомликларга мурожаатидан руҳланиб, пахта – 2019 мавсумига ўз ҳиссаларини қўшиш мақсадида йиғилиш ўтказди. 

Унда Паст Дарғом туман ҳокимлиги бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Марғуба Санақулова сўзга чиқиб, мурожаатнинг моҳияти ҳақида тўхталиб ўтди. Шундан сўнг йиғилганлар ҳафтанинг дам олиш, яъни шанба, якшанба кунлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этиш ташаббусини ўртага ташлади.

Бу таклифни ҳамма бир овозда маъқуллади.

 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM