Самарқанд вилоятда ўсмирлар ва хотин-қизлар ўртасида веломарафон ўтказилди унда туман хотин-қизлар томонидан фахрлий ўринларга эришилди.

1 июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш  куни” ва 3 июнь “Велоспорт куни” муносабати билан жорий йилнинг    3 июнь куни Самарқанд вилояти ўсмирлар ва хотин-қизлар ўртасида веломарафонга Пастдарғом туманидан           8 нафар иштирокчилар қатнашиб, фахрли 2 та иккинчи ва 1 та учинчи  ўринларни эгаллашди. Жумладан, 12-17 ёшлилар ўртасида ўтказилган  мусобақада Хончорбоғ маҳалласи вакили Садинова Хумора ва   32-45 ёшлилар ўртасидаги баҳсларда Санчқул маҳалласидан Нормуминова  Манзуралар 2-ўринни эгаллашган бўлишса, 18-31 ёшлилар ўртасида  Зокирова Маржона 3-ўринни қўлга киритди.

2015-2023 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM