
Чортут маҳалласида хусусий боғчанинг ишга туширилиши ҳудуд болаларига ҳақиқий байрам совғаси бўлди. Пенсионер Нурмамат Шодиев ташаббуси билан фаолият бошлаган МТМнинг очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов, туман ҳокимлигидан Э.Бердиев ва туман прокуратураси вакиллари иштирок этишди.
– Қизим Дурдонанинг қувончдан боши осмонга етди. Ҳозиргина қизалоғимнинг «Менинг биринчи боғчам» портрети тагидаги ёзувдан эндигина ҳарф таниётган кичкинтойнинг қувончи чексиз. Бундан ташқари, китоб ва ширинликлар ҳар бир болага совға қилинди. Барча шарт-шароитлар яратилган. Болаларимиз энди ҳар куни интиқ бўлиб борадиган ажойиб маскан бор, – деди Хонимой Самадова.