
"2019 йилда 15 май Халқаро оила кунини Пастдарғом туманида кенг нишонлаш, оилалар
мустаҳкамлигиини таъминлаш, оилада маънавий-аҳлоқий қадриятларни қарор топтириш, жамиятда тинчлик ва тотувликни сақлашда оиланинг тутган ўрнини тарғиб этиш бўйича
КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ"га асосан Пастдарғом туман тиббиёт бирлашмасида "Оила-жамият таянчи" номли тадбир ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика "Оила"маркази вакили Ф.Акрамова ва 100 нафарга яқин иштирокчилар қатнашди. Тадбир сўнгида 5 та "Ибратли оила" ,5та "Ибратли келин" 5 та "Ибратли қайнона" номинациялари бўйича ғолибларга ташаккурномалар топширилди.