ТИНЧЛИГИМИЗ УЧУН КУРАШГАНЛАР ҚАДР ВА ЭҲТИРОМГА ЛОЙИҚ

Президентимизнинг жорий йил 23 апрелдаги “ Хотира  ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарори ҳамда “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармонига асосан,  тинчлигимиз учун курашган инсонлар, фронт ортида жасорат кўрсатган пиру бадавлат кексалар ва меҳнат фахрийларининг ҳолидан хабар олиниб, уларга алоҳида ҳурмат кўрсатилмоқда. 

Жорий йил 4 май куни эрта тонгдан Жума “ Ёшлар боғи” ва унга уйқаш жойлашган Мотамсаро она ҳайкали  олдида 9 Май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбир ҳар қачонгидан ҳам ўзгачалиги билан барчанинг эътиборини тортди.  Эрта тонгдан  бу қутлуғ қадамжо майдони қаршисида миллий армиямизнинг замонавий  қурол-аслаҳалари, ҳарбий техникалар  кўргазмалари  намойиш этилди. Ёшу кексалар, афғон  инқилоби уруши қатнашчилари Ўзбекистон Қуролли Кучларининг салоҳияти ана шу кўргазмалардан олинган  таассуротларда ўз ифодасини топди.

  • Оқилона сиёсат, тизимли ислоҳотлар туфайли эндиликда Қуролли кучларимиз  мавқеи тобора ошиб бораётганига яна бир бор амин бўлдик,- деди  афғон инқилоби уруши қатнашчиси  Шуҳрат Ҳайитов. -  шунинг учун ҳам чегараларимиз дахлсиз, юртимиз тинч, турмушимиз фаровон.  Шундай бетакрор юрт хизматига минг бора бел боғласак арзийди.

Тадбир давомида Мотамсаро она ҳайкали  қаршисига йиғилган кекса-ю ёшларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши аъзолари  “ Шараф” ленталарини улашишди.  Кўксида  Ватанимиз байроғи тасвири туширилган ленталарни таққан  ҳокимлик, корхона ва ташкилотлар, таълим муассасалари ходимлари  майдонда мангу олов ёниб турган  мотамсаро она тимсоли пойига бирин-кетин гулчамбарлар қўйишди.  “ Ёшлар боғи” майдонида эса миллий армиямиз вакилларининг ҳарбий ҳаракатларга доир кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

Куннинг иккинчи ярмида  “Шомгул” маданий - маънавий тадбирлар масканига аввал, “Каптива” машиналарига ўтирган  Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари  ёшлар ташкилоти вакиллари  ҳамроҳлигида  Ислом Неъматов,  Парда Рўзиев, Мамаюсуф Ражабов, Салим Эргашевлар  ҳамда меҳнат фахрийлари, афғон инқилоби уруши қатнашчилари ва бошқалар кириб келишди.

Бир пиёла чой устида туман ҳокими  Шунқор  Худойбердиев  барча отахону онахонларни қутлуғ сана билан  самимий табриклаб, телевезор ва бошқа қимматбаҳа совға-саломларини топширди.  Бир гуруҳ  афғон уруши иштирокчилари  кўксига    жанглардаги мардонавор хизматлари учун  4 сектор раҳбарлари кўкрак нишонларини тақишди.  Тадбирда туман маданият бўлими ходимларининг уруш ва фронт орти машаққатли меҳнатларидаги аскар ва  ўзбек халқининг ҳаёти акс эттирилган саҳна кўринишлари намойиш  этилди.   Суронли йиллар куй-қўшиқлари, тинчлик, Ватанни мадҳ этувчи дилтортар ашулалардан барча мамнун бўлди.

 

Бир пиёла чой устида туман ҳокими  Шунқор  Худaйбердиев  барча отахону онахонларни қутлуғ сана билан  самимий табриклаб, телевезор ва бошқа қимматбаҳа совға-саломларини топширди.  Бир гуруҳ  афғон уруши иштирокчилари  кўксига    жанглардаги мардонавор хизматлари учун  4 сектор раҳбарлари кўкрак нишонларини тақишди.  Тадбирда туман маданият бўлими ходимларининг уруш ва фронт орти машаққатли меҳнатларидаги аскар ва  ўзбек халқининг ҳаёти акс эттирилган саҳна кўринишлари намойиш  этилди.   Суронли йиллар куй-қўшиқлари, тинчлик, Ватанни мадҳ этувчи дилтортар ашулалардан барча мамнун бўлди.