КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР

                    27 март куни «Мевали» муқобил МТП ҳудудидаги  «Меҳрож Суюн Моҳичеҳра» фермер хўжалиги даласида чигит экиш ва Қўза майдонларига биринчи ишлов бериш бўйича кўргазмали семинар йиғилиш бўлиб ўтди.

 Вилоятдаги туманларининг 4 сектор раҳбарлари, ҳокимларнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, қишлоқ хўжалиги, ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари бошлиқлари, ирригация тизими, «Агротехсервис» МТП, пахта тўқимачилик кластер корхоналари раҳбари иштирок этган тадбирда дастлаб «Хончорбоқ», «Самарқанд», «Ш.Рашидов – 1», «Илм» массивларида чигит экиладиган майдонларни тайёрлаш, ободонлаштириш, тут экиш ва бошқа дала маданияти билан боғлиқ ишлар билан танишилди. Сўнг «Самарқанд» пахта қабул қилиш масканида чигит ивитиш билан боғлиқ жараёнлар кўздан кечирилиб, мутахассислар томонидан тавсиялар берилди.  

«Меҳрож Суюн Моҳичеҳра» фермер хўжалигининг дастлабки 3 гектар майдонини экишга тайёрлаш, ўқариқлар четига сабзавот маҳсулотлари экилишига доир кўргазмали жараёнлар иштирокчилар томонидан ўрганилди. Кўргазмали семинарда вилоят ҳокимнинг ўринбосари А.Нурқулов, қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси вакиллари чигит экиш мавсумга тайёргарлик юзасидан маслаҳат ва тавсиялар беришди. Иштирокчилар тадбир давомида тўлиқ ниҳол ундирилишитабиат синовларига қараб ниҳолни қатқалоқдан халос қилиш учун ускуналардан фойдаланиш бўйича тайёрланган кўргазмали қуроллар, экинни зараркунандалардан ҳимоялаш даврида биологик ва кимёвий ишлов бериш жараёнлари билан танишдилар.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM