З.Ишмуродова бошчилигида сайёр қабул булиб ўтди

Туманимизнинг Гумбаз МФЙ да Самарқанд вилоят ҳокимининг 2019 йил 28 январдаги “Хотин –қизларни қўллаб қуватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги  ПФ 5323-сонли қарорини ижроси юзасидан видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилиш натижасида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимининг ўринбосари З. Ишмуродова бошчилигида туман ФҲДЁ бўлими мудираси Н. Яхшиликова Оила маркази бошлиғи Атауллаева тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ўтаевлар туманнинг 7 та махаллаларида 32 та шаърий никоҳ асосида яшаётган оилалар билан  сайёр қабул булиб ўтди.

14 та фуқарога никоҳини бекор қилиш учун судга мурожаат этишлари, 4 та фуқарога паспортлари йўқлиги, айримларининг муддати ўтганлиги сабабли паспорт бўлимига мурожаат қилишлари тушунтирилди.  10 та фуқарога тиббий кўрикдан ўтиш  учун йўлланмалар берилди.

2015-2023 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM