Пойтахтдан йўлга чиққан “Президент совғаси” Пастдарғомга ҳам етиб келди

Янги йил байрамининг бетакрор шукуҳи бор.  Айниқса, бу байрамни мурғак қалби ҳайрату беғубор орзуларга тўла болажонлар интиқлик билан кутади. Бугун юртимиз бўйлаб давом этаётган байрам тадбирлари,  шодиёналари жажжи ўғил-қизларимизга бир олам қувонч ва унутилмас таассуротлар бахш этмоқда.
Шундай шукухли кунларга ҳамоҳанг ҳар йили Янги йил байрами арафасида  3-15 ёшгача бўлган оилавий болалар уйлари ва Мурувват уйи тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган ўғил-қизлар ва боқувчиси  Ватанимиз тинчлиги, сарҳадларимиз осойишталиги йўлида қурбон бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари фарзандларига “Президент совғаси” тарқатилади.
Пойтахтдан йўлга чиққан “Президент совғаси” Пастдарғомга ҳам етиб келди. Унда давлатимиз раҳбарининг болаларга йўллаган Янги йил байрами табриги, ширинликлар, ўқув қуроллари, китоб ҳамда шахмат каби жиҳозлар бор.
Туманнинг “Дийдор” базимгоҳида байрам дастурхонлари ёзилиб, болажонларга Президент совғаси тарқатилди.
Унда  туман ҳокими Шунқор Худайбердиев ҳамда вилоят ҳокими ўринбосари Акмал Шукуровлар  иштирок этиб, болажонларни байрам билан самимий қутлади. Уларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг байрам табригини ўқиб эшиттириб, совғаларини топширди.
Байрамнинг бадиий қисмида Қорбобо ва Қорқиз, турли эртак қаҳрамонлари барчага хуш кайфият бағишлади.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM