Ўйнаб гапирсанг ҳам ўйлаб гапир

Ижтимоий тармоқларда 11 миллиард сўм қаёққа кетди. Пастдарғом тумани Чархин Янгисаноат махалласидан 15та махаллага ўтадиган кўча экан. Обод махалла дастурига тушган, лекин пул қаёққа кетди ким билади? Бизда исбот далиллар бор.  дея хабар эълон қилинди.

 

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
10 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кўчайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги         ПҚ-43-сонли, Самарқанд вилоят ҳокимининг 2021 йил                    18 декабрдаги 194-7-0-Q/21-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимининг 2021 йил 24 декабрдаги  187-7-101-Қ сонли  қарори қабул қилинган.

Мазкур қарор асосида туман прокурори бошчилигида Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича туман штаби тасдиқланган.

Мазкур штаб аъзолари томонидан 2022 йил дастурларига киритилган объектлар бўйича таклифлар ўрганилиб, тегишли хулосалар вилоят штабларига тақдим қилинган.

Президентимизнинг  2022 йил 18 март кунидаги ПҚ-172-сонли “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори қабул қилинган.

Мазкур қарорда қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш ҳамда шу асосда аҳолининг турмуш маданиятини юксалтириш мақсадида тумандаги  2 та  Туркман  ва Янгисанооат маҳаллаларида ишлар бошлаб юборилган.

Белгиланган Дастур асосида Туркман ва Янгисаноат маҳаллаларининг ижтимоий-инфратузилмани яхшилаш мақсадида жами республика ва маҳаллий бюджетдан  27 млрд 701 млн сўм маблағ ажратилган.

 Шундан:

 Янгисаноат  маҳалласига 10 млрд 661 млн сўм.

 Жумладан:

Янгисаноат маҳалла худудидаги 40-сонли мактабгача таълим ташкилотларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш учун умумий қиймати  1 млрд 500 млн сўм,

-маҳалла ҳудудидаги 6км ички йўлларни таъмирлаш (1.2 км цементобетон йўл, 1.7 км асфальтобетон йўл ва 3.1 км шағал йўл қилиш ) учун 3 млрд 306 млн сўм,

-ичимлик суви тизимини яхшилаш бўйича 1 дона сув иншооти қуриш ва 1 дона сув иншоотини таъмирлаш ҳамда            10,7 км тармоқ тортиш учун умумий қиймати 2 млрд 668 млн сўм,

-электр тармоқлари ва таянч устунларини янгилаш, реконструкция  ва модернизация қилиш, мукаммал таъмирлаш мақсадида 2,4 км тармоқ тортиш ҳамда 1 дона  трансформатор пунктини ўрнатиш учун жами  368,0 млн сўм,

- 2 дона Газ тақсимлаш пункти (ГРП) қуриш ва таъмирлаш учун 1,0 млн сўм,

-ташаббускор-тадбиркорлар ҳисобидан бозор инфратузилмаси объектлари қуришга (савдо дуконни реконструкция қилиш учун ) 200,0 млн сўм,

-алоқа ва ахборотлаштириш тизимини яхшилаш мақсадида 0,2 км оптик толали алоқа тармоқлари тортишга 4,0 млн сўм,

Шунинг билан биргаликда маҳалла ҳудудида ободонлаштириш борасида 2,5 км пиёдалар йўлакги, 70 дона тунги кўча ёритиш чироқлари, 4 та чиқиндихона қуриш хамда махалла худудига 450 дона мевали ва манзарали дарахтлар экиш учун жами умумий қиймати 1 млрд 696 млн сўм,

- аҳоли ўз маблағлари ҳисобидан ўз хонадонини  архитектура талаблари асосида тартибга келтириши, томорқаларидан самарали фойдаланиши, ёрдамчи бинолар, яъни тандирхона, хожатхоналарини санитария талабларига мос холатга келтириш ҳамда таъмир талаб 180 та уй-жойларни архитектура талаблари асосида таъмирлашга жами умумий қиймати 918,0 млн сўм сарфлаш режалаштирилган бўлиб,

Бугунги кунда барча ишлар якунланиш арафасида.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш туман штаби назоратида.

2015-2022 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM