Пастдарғомда 40 километрлик ички тупроқ йўлларга шағал-тош ётқизилади

Ҳудудларни ободонлаштириш, аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, халқни рози қилиш Президентимизнинг қуйи давлат ташкилоти органлари олдига қўйган асосий талабларидан бири.

Ушбу талаблар ижроси юзасидан Пастдарғом туманида жорий йилнинг 15 ноябрига қадар 21 та маҳалланинг 40 километрлик ички тупроқ кўчаларига шағал-тош ётқизиш режалаштирилган. 

Айни пайтда туманда ушбу хайрли иш бошлаб юборилди. Туманинг Қаршиобод маҳалласидаги 2,1 километр масофадаги ички тупроқ йўллар тош йўлга айлантирилди.

Туман ҳокими Шунқор Худайбердиев Қаршиобод маҳалласида бўлиб, жараён билан танишди. Масъулларга ишни сифатли ташкил этиш бўйича зарур кўрсатмалар берди.
 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM