ПАСТДАРҒОМДА КРЕДИТ ҚАРЗДОРЛИК УЧУН БИНО ХАТЛАНДИ

Пастдарғом туман иқтисодий судининг жорий йилнинг 29 августидаги ижро ҳужжатига асосан қарздор “Интегро ДД” масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи АТ “Алоқа банк” Самарқанд филиалининг фойдасига 12 млрд. 78 млн. 887 минг сўм кредит қарздорлиги ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Пастдарғом туман бўлими иш юритувига келиб тушган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Интегро ДД” маъсулияти чекланган жамиятидан 2022 йил 7 октябрда жами 2 млрд. 206 млн. 364 минг сўм қарздорликлари амалда тўлиқ ундирилди.

Ундирилмасдан қолган қарздорликларини ундириш мақсадида маъсулияти чекланагн жамиятига тегишли бўлган Пастдарғом тумани, Дўстлик массиви, Ертешар кўчаси, 1 А-манзилида жойлашган умумий ер участкаси майдони 11204,87 кв. метр, шундан жами қурилиш ости майдони З691,71 кв. метр, жами ички майдони 3148,11 кв, метр, жами хоналари сони 146 хонадан иборат бўлган ампулали дори воситаларини ишлаб чиқариш цехи бино-иншоотлари, ушбу бинода жойлашган тиббий технологик линиялари, турли хил ускуналар (ишлаб чикариш, тозалаш, қадоқлаш) комплекти аукцион орқали реализация қилиш учун хатланди.

 

Соҳиб ЗИЯТОВ,

Бюронинг Пастдарғом туман

бўлими давлат ижрочиси.

2015-2022 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM