Дастур асосида асфальт йўл қилинади

Ижтимоий тармоқларда Пастдарғом тумани “Парчақора” МФЙ ҳудудидан ўтувчи иички йўлнинг аҳволи абгорлиги, таъмирталаблиги танқид қилинган. 

Масъуллар ушбу ҳолатдан ҳабардор. Ҳақиқатан ҳам Парчақара маҳалласи ички йўлларида асфальт ётқизилман ички кўчалар мавжуд. Тасвирда кўрсатилган ушбу йўл тупроқ кўча эди.  2021 йилда туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан ҳашар йўли билан ушбу кўчага  шағал-тош ётқизилиб, тош йўлга айлантирилганди. Кўчаларга асфалт ётқизиш катта маблағ талаб этилгани боис, келгусида давлат дастури ососида асфальт ётқизилади.  

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM