Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг навбатдаги фуқаролар қабули, соғломлаштиришга қаратилган тарғибот-ташвиқот ва аҳолини мақсадли скринингдан ўтказиш ишлари Паст Дарғом туманининг "Болдир" МФЙсида бўлиб ўтди.

Тадбир давомида вилоят даволаш-профилактика муассасаларида фаолият юритаётган 310 нафар малакали тиббиёт ходимлар Паст Дарғом туманига сафарбар этилди. Саломатлик тадбирларида 20 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги 4876 та хонодонда яшовчи 21760 нафар аҳоли қамраб олинди.

Аҳолини мақсадли скринингдан ўтказиш мақсадида ташкил этилган тиббий кўрик давомида туманнинг жами 1427 нафар фуқаролар қамраб олиниб турли хил касалликлар аниқланган 728 нафар фуқарога тиббий тавсиялар берилди. Шундан, 19 нафар фуқарога имтиёзли даволаниш учун, 87 нафар фуқарога стационар даволаниш учун йўлланма берилди.

Бундан ташқари, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи иштирокида ўтказилган фуқаролар қабули давомида 50 нафарга яқин фуқароларнинг соҳага оид муаммолари тингланиб, уларга ечим топиш чоралари кўрилди.

Шунингдек, туман аҳолисини соғломлаштиришга қаратилган мазкур тадбир давомида туманда жами 15 та юқори технологик опециялар амалга оширилди.

2015-2022 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM