​​​​​​​ҒАЛЛА ЕТИШТИРУВЧИ ХЎЖАЛИКЛАР ДИҚҚАТИГА!

Пастдарғом туманида 2022 йилда уруғлик Дон етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун туман ҳокимликлари томонидан ихтисослаштирилган Бобур ММТП, Машаъл ММТП, Хончорбоғ ММТП,Ж.Юсупов ММТП ҳудудларда тендер танлов асосида узоқ муддатга бошоқли дон уруғчилик хўжаликлари ўртасида танлов ўтказилади.

 

Танлов комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

  1. Фермер хўжалиги раҳбари номидан ариза;
  2. Фермер хўжалиги раҳбари номидан тилхат;
  3. Туман Қишлоқ хўжалиги бўлимининг маълумотномаси
  4. Фермер хўжалиги, унинг раҳбари ва ишчи ходимлари тўғрисида маълумотнома.
  5. Туман Ирригация тизими бўлими маълумотномаси.
  6. Вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг туман бўлими томонидан берилган маълумотнома.
  7. Фермер хўжалиги раҳбарининг мутахассислиги ва маълумоти тўғрисида ҳужжат (димлом нусхаси)
  8. Фермер хўжалиги раҳбарининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги иш стажини тасдиқловчи ҳужжатлар (меҳнат дафтарчаси ва бошқа ҳужжатлар)
  9. Фермер хўжалигида ишлаётган уруғчи ҳосилотнинг маълумоти тўғрисидаги ҳужжат (диплом нусхаси ва меҳнат дафтарчаси)
  10. Мажбуриятдан озод пул маблағи тўғрисида тегишли банк томонидан берилган маълумотнома.
  11. Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциянинг туман бўлими бошлиғи томонидан берилган маълумотнома ҳамда техпаспорт нусхаси.
  12. Сўнги 3 йил ичидаги ғалла ҳосилдорлиги бўйича контрактатция шартномасининг бажарилиши бўйича дон корхоналари ёки ғаллачилик кластерлари томонидан берилган маълумотнома.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-106-сонли қарорининг
7-бандида ихтисослаштирилган ҳудудларда танлов асосида узоқ муддатга уруғчилик хўжаликлари танлаш белигиланган.

Шундан келиб чиқиб, туманда ҳар бир уруғчиликка ихтисослаштирилган ҳудудлардан чиқмаган ҳолда, 5 йил муддатга уруғлик дон етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарини танлаб олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги “Оригинал, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисида” 641-сон қарорининг 1-иловасидаги Низом талабларига мувофиқ Самарқанд вилояти Пастджарғом туманида жорий йилнинг 15 июлидан 5 августигача қишлоқ хўжалиги корхоналари ўртасида тендер танловлари ўтказилади.

Танлов Пастдарғом туман Қишлоқ хўжалиги бўлимида 2022 йил август ойининг биринчи ўн кунлигида танлов комиссияси иштирокида ўтказилади.

Хужжатлар туман Қишлоқ хўжалиги бўлимига 2 (икки) нусхада тақдим этишлари лозим.

Қўшимча маълумотлар учун манзил: “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” ДМ Самарқанд вилояти бошқармаси. Мурожаат учун телефон:
(94)-330-01-07, туман қхб (91)-551-39-87.  (90) -195-32-33

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM