солиқ ундируви интизоми таҳлили

Пастдарғом тумани бўйича ер ва мол-мулк солиғи тўловчилар сони 76 минг 867 нафарни ташкил этади.

 Бу ҳақда  туман ҳокими Шунқор Худайбердиев  раҳбарлигида солиқ ундируви интизомини таҳлил қилишга бағишланган йиғилишда айтиб ўтилди. 

Таъкидланишича бугунги кунда аҳолининг ана шу солиқ турлари бўйича қарздорлиги 39 миллиард 98 млн 797 минг сўмни ташкил этади. Шундан  8 минг 643 нафар пенсия олувчиларнинг ер ва мол-мулк солиғидан  қарздорлиги эса 2,4 миллиард сўм. 

Солиқ ундирувни тизимли ташкил этиш мақсадда, мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда жойларда аҳоли ўртасида бўйича тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Тадбир давомида аҳолининг солиқ қарздорлигини ундирилишида уюшқоқлик билан яхши натижага эришган маҳалла оқсоқолларига туман ҳокимининг фармойиши билан “Ташаккурнома” эълон қилиниб, қимматли совғалар билан тақдирланди.

2015-2022 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM